Эрдуған: тез орада Россиядан С-400 системасини харид қилиш лозим
Туркия президенти яқин келажакда Россиядан С-400 ракета ҳужумига зид қалқонни сотиб олиш зарурлигини таъкидлади.
Туркияда чоп этиладиган Сабоҳ газетасининг хабар қилишича, Туркия президенти Ражаб Тойиб Эрдуған Россига қилган сафарини якунлаб, Туркияга қайтиб келганидан кейин мухбирлар билан суҳбатида, Россиянинг С-400 русумли ракета ҳужумига зид системани июль ойидан олдинроқ Россиядан импорт қилишимизнинг эҳтимоли бор деб айтди.
У ўз сўзларида Россиядан С-400 ракета ҳужумига зид қалқонни харид қилиш келишуви имзоланган ва уни амалга ошириш учун барча чоралар кўриб чиқилмоқда деб изоҳлади.
Туркия давлатини Россиядан С-400 ракета ҳужумига зид системани харид қилиш қарорига келгани Анқара давлати ва НАТО хусусан АҚШ ўртасидаги ихтилофларга сабаб бўлмоқда.
Кеча АҚШ сенатидаги қуроллар ва ташқи алоқалар ишларидаги қўмитаси Туркия давлати Россиядан С-400 системасини харид қилганида АҚШ конгресси Анқарага қарши санкциялар қўллайди деб эълон этди.