Анқарада Туркия, Покистон ва Эрон ҳамкорликлари анжумани бӯлиб ӯтди
(last modified Fri, 26 Apr 2019 13:22:55 GMT )
апрел 26, 2019 18:22 Asia/Tashkent
  • Анқарада Туркия, Покистон ва Эрон ҳамкорликлари анжумани бӯлиб ӯтди

Анқарада уч мамлакатнинг олимлар, тадқиқотчилар ва таҳлилчилари иштирокида "Туркия, Покистон ва Эрон ҳамкорликлари" халқаро анжумани бӯлиб ӯтди.

Эрон телерадиокомпанияси мухбирининг хабарига кӯра анжуман иштирокчилари Туркия, Покистон ва Эрон минтақада хавфсизлик ва тараққиёт соҳасида улкан потенсиалларга эга эканлигини таъкидлашди. 

Сӯзга чиққанлар бу уч мамлакат ӯртасидаги ҳамкорликларни янада кенгайтириш учун улкан имкониятлар мавжудлигини қайд қилишди.

 "Туркия,  Покистон ва Эрон ҳамкорликлари" халкаро анжуманида жаҳон ва минтақа миқёсидаги хавфсизлик ва иқтисодий муаммолар муҳокама қилинди.

 

Ёрлиқ