Фаластин бош вазири АҚШнинг " Аср муомаласи" лойиҳасини кескин қоралади
Фаластин мухторияти бош вазири фаластинликларга қарши АҚШнинг " Аср муомаласи" лойиҳасини қоралаш учун Халқаро коалицияни ташкил қилиш зарурлигини таъкидлади.
ИРНА тарқатган хабарга кўра, Фаластин мухторияти бош вазири Муҳаммад Аштия Ромуллоҳда Норвегия давлати намояндаси Tor Wennesland билан учрашганида, АҚШнинг " Аср муомаласи" лойиҳасига қарши кураш ҳамда 1967 -чи йилдаги ҳудудларда шарқий Қуддус пойтахтлиги билан Фаластин мустақил ўлкасини ташкил қилишни таклиф қилди.
Фаластин мухторияти бош вазири ўз сўзларида ҳозирги вазиятътни қабул қилиб бўлмайдигани ва бу ташкилот сионистик режими билан сиёсий, ҳуқуқий ва иқтисодий ва хавфсизлик алоқаларини қайта кўриб чиқиш қарорига келгани маълум этди.
АҚШнинг "Аср муомаласи" лойиҳаси асосида Қуддуси шариф сионистик режимга топширилади, бошқа мамлакатлардаги фаластинлик қочқинлар эса ўз ватанига қайтиб келиш ҳаққидан маҳрум қолиб, Фаластин Иордания дарёсининг қолган ҳудудлари ва Ғазо бўлгасига эгалик қилиши мумкину холос.