Нетаняҳу: " Аср муомаласи" иккинчи марта такрорланмайдиган фурсатдир
Кеча сионистик режим АҚШ президенти Дональд Трампнинг " Аср муомаласи" лойиҳаси хусусида сўзлаган нутқида, бу лойиҳа Исроил учун иккинчи марта такрорланмайдигагн фурсатдир деб айтди.
ИРНА тарқатган хабарга кўра, сионистик режим бош вазири Бинямин Нетаняҳу мухбирлар билан суҳбатида, АҚШга қилган сафарини Исроил учун такрорланмайдиган муҳим фурсат эканлигига тўхталиб, шундай бир имконият тарихда фақат бир марта вужудга келади деб изоҳлади.
АҚШ президенти Дональд Трамп сешанба куни Оқ уйда сионистик режим бош вазири Бинямин Нетаняҳуни қабул қилди.
Шу ҳолда кеча Ҳамас наттоғи Фувзи Барҳум барча мусулмонларни Фаластин мавжудиятига жиддий хавф бўлган " Аср муомаласи" номли АҚШ таклиф этган лойиҳага қарши курашга чақирди.
Барҳум ўз сўзларида АҚШ дастурлари Фаластиндаги сионистлар ишғолгарлигини оқлаш ҳамда бу режим ва бошқа мамлакат ўртасидаги алоқаларни оддийлаштиришга қаратилган деб қўшимча қилди. Ҳамас наттоғи, босқинчи душман билан қарамақаршиликда янги босқични бошлашнинг вақти келган деб изоҳлади.
АҚШнинг " Аср муомаласи" лойиҳаси асосида, Қуддуси шариф ҳудуди сиоинстик режимга қўшилиши , шунингдек бошқа мамлакатлардаги фаластинлик қочқинлар ҳам ўз ватанига қайтиш ҳаққидан маҳрум этилиши, ҳамда Фаластин фақат ишғол этилган сарзаминларнинг моликияти сифатида Ғазо сектори ва Иордания дарёсининг ғарбий қирғоқи билан чекланиб қолиши айтилади.