АҚШ -сионистик режим лойиҳасининг тақдимотига қарши аксиламаллар кўпаймоқда
Туркия президенти, " Аср муомаласи" номли шармандали ва жаналли лойиҳани сионистик режим босқинчилигини қонунийлаштириш мақсадига қаратилганлигини айтди.
Бугун Туркия президенти Ражаб Тойиб Эрдуған Сенегалдан қайтиб келганидан кейин мухбирлар билан суҳбатида " Аср муомаласи" шармандали ва жанжалли лойиҳа тинчлик ўрнатишга ҳеч қандай кўмак етказмайди ва Яқин Шарқда нотинчликларни кенгайиб боришига замин яратади деб айтди.
Эрдуған ўз сўзларида Байтулмуқаддас мусулмонлар учун муқаддас макондир ва ислом дунёси ва Фаластин халқига тегишли ҳисобланади деб қўшимча қилди.
Араб иттифоқи Бош котиби ҳам " Аср муомаласи" номли АҚШ президентининг ўз таъбири билан тинчлик лойиҳаси тақдимотига кўрсатган аксиламалида, бу лойиҳа фаластинликлар ҳуқуқини оёқ ости этмоқда деб таъкидлади.
БМТ наттоғи, Стефан Дужорик ҳам БМТ " Аср муомаласи" номли АҚШ лойиҳасининг ҳеч қандай нусхаси бу ташкилотга топширмаганини таъкидлади.
Дужорик ўз сўзларида, бу лойиҳага жавоб бериш учун вақтни кутиб туришимиз лозим аммо БМТ позицияси Қуддус ва ё шаҳарчалар қуриш хусусидаги Бош Ассамблеяси ва хавфсизлик кенгаши резолюцияларига риоя қилишга қаратилган деб изоҳлади.
АҚШ президенти сионистик режим бош вазири Бинямин Нетаняҳу билан сешанба кунидаги учрашувидан олдин " Аср муомаласи" лойиҳаси тақдимотини ўтказилиши ҳақида хабар қилган.
АҚШнинг " Аср муомаласи" лойиҳаси асосида, Қуддуси шариф ҳудуди сиоинстик режимга қўшилиши , шунингдек бошқа мамлакатлардаги фаластинлик қочқинлар ҳам ўз ватанига қайтиш ҳаққидан маҳрум этилиши, ҳамда Фаластин фақат ишғол этилган сарзаминларнинг моликияти сифатида Ғазо сектори ва Иордания дарёсининг ғарбий қирғоқи билан чекланиб қолиши айтилади.