Сурия армияси Идлиб атрофидаги бир нечта қишлоқларни ҳам озод этди
(last modified Tue, 04 Feb 2020 13:29:37 GMT )
феврал 04, 2020 18:29 Asia/Tashkent
  • Сурия армияси  Идлиб атрофидаги бир нечта қишлоқларни ҳам озод этди

Суря армияси Идлиб атрофидаги террорчи гуруҳлар базалари ва позицияларини нобуд этиши билан бир нечта қишлоқлар назоратини ўз қўлига олди.

Сурия ахборот агентлигининг хабар қилишича, бу мамлакат армияси Идлиб жануби шарқдаги  Мардих, Кадур ва Руйиҳа қишлоқларини террорчи гуруҳлар ишғолидан озод этди.

 Сурия давлат армиясининг Идлиб атрофида ўтказган амалиётларда бир гуруҳ террорчилар ҳам ҳалок бўлди.

Сурия ҳарбий бўлинмалари  Алеппо атрофидаги Хонуласал ва Жамъиятулкаҳрабо минтақаларидаги террорчилар бориб келиш йўллари ва яширин базаларини нишонга олдилар.

Сурия давлат армияси  ўтган жума куни Ҳалаб атрофи ва Идлиб  вилояти жануби шарқ минтақаларини террорчилардан тозалаш учун кенг қамровли амалиётларини бошлаганди.

Идлиб вилояти  Суриядаги террорчи гуруҳларнинг сўнгги  базаси ҳисобланади. Бу вилоят ва Суриянинг Ҳалаб ва Лозқия шарқи минтақалари озод этилганида Сурия ҳудудларида  террорчилар иштирокига чек қўйилади.

Ёрлиқ