Дамашқ давлати Туркия ва сионистик режимнинг Сурия ҳудудига қарши ҳужумларини қоралади
Сурия Ташқи ишлар вазирлиги Сурия ҳудудларига қарши Туркия ва сионистик режимнинг бир вақтдаги ҳужуми ва тажовузлари террорчилар ҳомийлари башарасини бутун дунёга маълум этди деб эълон қилди.
Алолам телеканалининг хабар қилишича, бугун Сурия Ташқи ишлар вазирлиги тарқатган баёниясида Туркия армиясини Сурия ҳудудларига қарши сўнгги ҳужумлари Анқара ва Тел-авив режимларини террорчиларни ҳимоя қилиш ҳамда Сурия армиясини Ҳамо ва Идлиб армияси амалиётларини олдини олишда қўшма позицияга эга бўлганининг нишонасидир деб таъкидлади.
Сурия армияси Бош қўмондонлиги ҳам тарқатган баёниясида, бугун сионистик режимниг Сурия ҳудудларига қарши тажовузлари билан бир вақтда Туркия ҳарбий колоннаси оғир ҳарбий техникалари билан Сурияга кирганини эълон этди.
Сурия армияси қўмондонлиги баёниясига асосан, Туркия ҳарбий карвони террорчиларни ҳимоя қилиш, Сурия армияси амалиётларини олдини олиш ҳамда Идлиб вилоятида тинч аҳолини муҳосара қилган террорчиларни нобуд қилиш амалиётларини олдини олиш мақсадида Сурия ҳудудларига кирган деб қўшимча қилди.
Кеча Туркия ОАВ-и Туркия армияси артиллериясини Идлиб ва Ҳалабдаги Сурия армияси базаларини нишонга олганини хабар қилишганди.