Ишғол этилган сарзаминларда коронавирусга чалинганлар сони кескин ошди
Сионистик режим Соғлиқни сақлаш вазирлиги ўтган бир сутка ичида бу режимда коронавирусга мубтало бўлганлар сонини 11 мингдан ошганини хабар қилишди.
Форс ахборот агентлигининг хабар қилишича бугун сионистик режим Соғлиқни сақлаш вазирлиги тарқатган хабарида, ўтган бир сутка ичида ишғол этилган сарзаминларда яна 357 нафарни коронавирус юқтириб олганини эълон этди.
Шу билан сионистик режимда коронавирусга чалинганлар сони 11 минг 235 нафарга етди ва улардан 181 нафарининг вазияти оғирлигича қолмоқда.
Бундан ташқари ўтган бир сутка ичида яна 5 нафарни вафот этиши билан, Исроилда коронавирусдан вафот этганлар сони 110 нафарга етди.
Шу ҳолда, сионистик режим ОАВ-и коронавирус туфайли бу режимнинг етакчи хохоми Алёҳу Бекши Доронни вафот этганини хабар қилишди.
Бу эса шу ҳолдадирки, сионистик режим парламентида тарқатилган махфий хабарлар асосида сионистик режим коронавирусга қарши кураш учун етарлича тиббий тажҳизотарга эга эмас.