Яқин Шарқда коронавирусга мубтало бўлганлар борасидаги сўнги маълумотлар
Араб давлатлари ва ишғол этилган сарзаминларида коронавирусга мубтало бўлганлар сони илгаригидек ошиб бормоқда
Фаластиндаги маълумотлар марказининг хабар қилишича, кеча Фаластиннинг Соғлиқни сақлаш вазирлиги тарқатган баёниясида яна 7 нафар фаластинликларда коронавирус инфекцияси аниқлангани билан чалинганлар сони Иордания дарёсининг ғарбий қирғоқида 307 нафар, Қуддусда 111 ва Ғазо бўлгасида 13 нафарга етганини маълум этди.
БААда ҳам вафот этганлар сони 41 нафарга ва мубталолар сони 6 минг 781 кишига етган.
Ол Сауд режими Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳам бу мамлакатда яна 1 минг 88 нафарда вирус аниқланиши билан мубталолар сони 9 минг 362 кишини ташкил этмоқда.
Иорданияда ҳам бир сутка ичида яна 6 ҳолатни қайд этилгани билан мубталолар сони 413 нафарга ва соғайагнлар 269 кишига етди.
Баҳрайнда яна 40 янги ҳолатни қаййд этилган ва коронавирус юқтириб олганлар сони 1 минг 740 нафарга етди.
Қатар Соғлиқни сақлаш вазирлиги коронавирусга чалинганлар сонини 4 минг 663 кишини ташкил қилаётганини эълон этган.
Сурияда ҳам коронавирусга мубтало бўлганлар сони 38 кишига етган.
Сионистик режим Соғлиқни сақлаш вазирлиги бу режимда коронавирусга мубтало бўлганларнинг яна 158 нафарга ошиб, мубталолар сонини 13 минг 107 нафарга етгани ва вафот этганлар сонини 171 нафарга етганини маълум этган.