АҚШнинг Бағдоддаги элчихонаси миномёт орқали ўққа тутилди
Кеча Ироқ пойтахти Бағдод шаҳридаги АҚШ элчихонаси ракета ҳужумига учради.
Ироқнинг Sabrin News телеканали ҳам, 11 ракета АҚШнинг Бағдоддаги элчихонасига келиб тушганини эълон этди.
"Saberin News" шунингдек, АҚШнинг Бағдодаги элчихонаси ҳудудида жойлашган " Савм Ат-тавҳид" ҳарбий базаси бу ҳужумнинг асли мақсади бўлганини маълум этди.
АҚШнинг Бағдоддаги элчихонасида огоҳлантирувчи сигнал садоси ҳам эшитилган.
Бу ҳужумда жабрланганлар ҳақида маълумот тарқатилмаган.
Эслатиб ўтамиз сўнгги ойлар ичида АҚШнинг Ироқдаги террорчи кучлариннг базалари ва Бағдоддаги элчихонаси тез тез миномёт орқали ҳужумларга учрамоқда.
Ироқнинг аксарият халқи ва гуруҳлари АҚШ террорчи кучларини Ироқдан чиқиб кетишини истайдилар ва бу мамлакат парламент ҳам бу АҚШ террорчи кучларини чиқарилиши хусусида махсус лойиҳани ратификация қилган.