Халқаро амнистия ташкилоти Нетаняҳуга хитобан: ҳужумларда асосан тинч аҳоли қурбон бўлмоқда
Халқаро Амнистия ташкилотининг янги бош котиби сионистик режим бош вазирининг Ғазо бўлгасига кўпроқ ҳужум уюштириш билан таҳдид қилганига кўрсатган аксиламалида, шаҳидлар сонини эслатиб, Исроил режими ҳужумларида асосан тинч аҳоли қурбон бўлмоқда деб эълон қилди.
Халқаро Амнистия ташкилотининг янги бош котиби ва БМТнинг қонундан ташқари қотилликлар ишларидаги махсус маърузасичи Агнес Каламар Твиттер саҳифасида Ғазо бўлгасида шаҳид бўлгаларнинг эслатиб шаҳидларнинг аксариятини болалар ташкил қилмоқда деб ёзди.
У шунингдек ушбу ҳужумларда асосан ва биринчи навбатда тинг аҳоли қурбон бўлмоқда деб қўшимча қилди.
БМТ Бош котиби Антонио Гуттереш вакили Стивен Дюжарик ҳам Ғазодаги ёқилғи захиралари кескин пасайиб кетмоқда ва минтақада кунлик электр энергиясининг 8 дан 12 соатгача узилиши кузатилмоқда, деб таъкидади.
Дюжарик шунингдек Ғазо секторининг Хон Юнис шаҳридаги 230 минг киши электр таъминотидаги узилишлар ва сув таъминоти тизимининг бузилиши сабабли тоза ичимлик сувидан фойдаланиш имконияти чекланиб қолмоқда деб айтди.
Ҳозиргача 12000 дан ортиқ фаластинликлар UNRWA назорати остидаги мактабларда бошпана топган.