Ҳалаб шарқида террористлар ўртасида тўқнашувлар содир бўлди
октябр 21, 2016 19:21 Asia/Tashkent
Сурия шимолидаги Ҳалабнинг шарқий маҳаллаларидаги террористлар ўртасида қуролли тўқнашувлар юз берди.
Алмаёдин телеканали хабарига кўра, Ҳалабда оташкесимни жорий этилганлиги ортидан пайшанба куни бу шаҳарнинг шарқий маҳаллаларидаги террористлар ўртасида отишма ва тўқнашув содир бўлди.
Шу ҳол билан бирга террористлар тинч аҳолини Ҳалаб шарқидаги маҳалларини тарк этишлари учун тайёрланган махсус пиёда йўлларни ҳам ракета ва миномёт билан нишонга олишди.
Жабҳатуннусра ва Аҳрорашшом номли террорчилик гуруҳлар Ҳалаб шарқидаги маҳаллаларнинг куча -хиёбонларига жойлашиб олиб, тинч аҳолини бу маҳаллаларни тарк этишларига ижозат беришмади.