Америка мудофаа вазири Ироқ пойтахти Бағдод шаҳрига борди
Америка мудофаа вазири Ироқ расмийлари билан ва Ироқда жойлашган АҚШ ҳарбий кучларининг қўмондони билан учрашиш мақсадида Бағдод шаҳрига борди
Америка мудофаа вазири Ироқ расмийлари билан ва Ироқда жойлашган АҚШ ҳарбий кучларининг қўмондони билан учрашиш мақсадида Бағдод шаҳрига борди. Франспресс агентлиги тарқатган хабарга кўра, Америка мудофаа вазири Эштон Картер бугун шанба куни Ироқ пойтахти Бағдод шаҳрига кириб бориши, душанба кунидан бошланган Ироқ шимолидаги Мосел шаҳрининг ИШИД террорчиларидан озод этилиши пайтига тўғри келмоқда. Америка мудофаа вазири Бағдод шаҳрига сафар қилишдан олдин кеча Туркияда ушбу мамлакат расмийлари билан учрашиб, Мосел шаҳрини озод этиш амалиёти бўйича фикр алмашиб олишди.