Мишел Оун Ливан президенти этиб сайланди
Мишел Оуннинг Ливан президенти этиб сайланаши
Меҳрибон ва раҳмли Аллоҳ номи билан.
Ассалому алайкум, қадрли тингловчилар.
Таҳлилий эшиттиришнинг бугунги сонини эътиборингизга ҳавола этаман.
Бугунги суҳбатимиз "Мишел Оуннинг Ливан президенти этиб сайланаши" мавзуига бағишланади.
Эшиттиришимизни охиригача бизга ҳамроҳлик қиласиз деган умиддамиз.
Ниҳоят чўзилиб кетган баҳс-мунозаралардан сўнг, Ливан муқовамат жараёни иттифоқчиси бўлмиш Мишел Оун душанба куни Ливан парламенти томонидан ушбу мамлакатнинг 13-президенти этиб сайланди. Ливан парламенти икки ярим йилдан сўнг ва ниҳоят душанба куни парламентнинг 128 нафар депутатларидан 127 нафари иштирок этган мажлисда овоз бериш жараёнининг иккинчи босқичида Мишел Оун Ливан президенти этиб сайланди. Шу билан Ливан тарихида узоқ муддат бўш турган президент лавозими ўз эгасини топди. 2014 йилнинг 24 май кунида Ливаннинг олдинги президенти Мишел Сулаймоннинг президентлик даври тугаган эди. Шундан сўнг, ушбу мамлакат парламенти шу орада сиёсий жараёнлар ихтилофлари ва ташқи сиёсий кучларнинг аралашуви билан кўп маротаба йиғилишлар ташкил этди. Лекин парламентда ушбу масалани ижобий ҳал этилиши учун етарли даражадаги овоз тўпланмади. 1952 йилда Башоре ал-Хурийнинг истеъфога чиқишидан кейин, шунингдек 1988 йилда Амин Жамилнинг президентлик ваколати туганидан сўнг ва 2007 йилда Амил Лаҳуднинг президентлик даври поёнига етганидан кейин, Ливан президенти вазифасини бажарувчи лавозим узоқ муддат бўш қолди.
Аммо Сулаймон Мишелнинг президентлик ваколати тугаганидан кейин, Ливан 1943 йилда Франциядан ўз истиқлолини қўлга киритганидан кейинги даврда ушбу муҳим пост узоқ муддат бўш туриб қолди. Ливанни бошқаришда сиёсий бўшлиқнинг узоқ вақтга чузилиб кетиши ортидан, ушбу мамлакатнинг сиёсий, иқтисодий ва ижтимоий соҳаларида жиддий тартибсизликлар юзага келди. Ливанда президент лавозимининг бўш қолгани ушбу мамлакатнинг 17 та фирқадан иборат бўлган гуруҳларни эътиборга оладиган бўлсак, ушбу ҳолат Ливанга салбий таъсир ўтказди ва унинг сиёсий соҳасини ички ва ташқи томондан кескинликка олиб келди. Ливан президенти вазифасига Мишел Оуннинг сайланиши, Ливан жамиятининг муқовамат ва муқоваматга иттифоқдош бўлган гуруҳларга ёндашганлигини англатади. Мишел Оун бошидан Ғарб яккаҳумронлигига қарши бўлган Ливанлик гуруҳлардан ташкил топган 8-Март гуруҳи ҳимояси остидаги номзод эди. Ливан Ҳизбуллоҳи ҳам охирги лаҳзагача уни ҳимоя қилиб келди. Ушбу ҳимоя эса, Мишел Оуннинг Ливан президенти этиб сайланишида катта таъсирли ролга эга бўлди. Мишел Оуннинг Ливан президенти этиб сайланишини Ливанликларнинг Ғарб ва реакцион араб давлатларининг хусусан Саудия арабистонининг Ливанликлар устидан ҳукмронлик қилиш учун уринишларини барҳам беришди дея баҳо бериш мумкин.
Негаки, Ливанда Саудия арабистони ва Ғарб давлатларига яқин бўлган салафийлик оқимларидан ҳамда Ғарбга мойил бўлган гуруҳлардан ташкил топган 14-март қаноти, Мишел Оуннинг Ливан президенти этиб сайланишига катта қаршилик кўрсатди. Мишел Оуннинг Ливан президенти вазифасига сайланишидан кийин Ливандаги Саудия арабистони ҳимоясида бўлган такфирчи ва террорчи гуруҳларга қарши қатъий кураш олиб бориш ва Мишел Оуннинг Ливаннинг ишғол этилган ерларининг қолган қисмини озод этиш бўйича мажбурияти ва ушбу мамлакатда иқтисодий ислоҳотлар ўтказиш ҳақидаги маърузаси, Ливаннинг янги конструктив ва муқовамат майдонига киришганидан далолат беради. Ливаннинг янги сайланган президенти ушбу мамлакатда иқтисодий ислоҳотлар ўтказилиши лозимлигини таъкидлаб ўтди. Ливаннинг янги президенти Мишел Оун душанба куни ушбу мамлакат парламентида қасамёд қабул қилганидан сўнг шундай айтдики, Ливанда иқтисодий ислоҳотлар вазирликлар ўртасида келишган ҳолда ва режага асосан амалга оширилиши керак. Мишел Оун мамлакат армиясини кучайтиришни ушбу давлатнинг биринчи галдаги устувор йўналаши деб атади ва Ливанда ҳамда минтақада сионистик террорчи гуруҳларни йўқ қилиш учун превентив усуллар билан саъй-ҳаракат қилишни таъкидлади.
Ливандаги сиёсий ўзгаришлар яна бир бор Ҳизбуллоҳнинг Ливанлик гуруҳлар ўртасини бирлаштирувчи куч эканлигини кўрсатди. Ушбу мавқеъ ва исломий муқоваматга нисбатан одамларнинг яхши муносабатда бўлиши, ливанлик гуруҳлар қарашларини бир бирига янада яқинлашига сабаб бўлди. Бу эса, Ливан президенти сайлови учун шароит яратиб берди. Ҳизбуллоҳнинг ушбу мантиқий ва конструктив тамойиллари диорасидаги Ливанлик гуруҳлар ўртасида икки ярим йилга чўзилган маслаҳатлашувлардан кейин, ўтган ҳафтада Ливанниг собиқ бош вазири ва Мустақбал жараёнининг раиси Саъд Ҳарийри мамлакат президенти вазифасини эгаллаш учун Ливан ҳизбуллоҳи томонидан маъқул кўрилган номзод Мишел Оуннинг сайланишига ўзининг розилигини билдирди. Ливандаги сиёсий ўзгаришлар шуни кўрсатмоқдаки, мамлакатда партиявий ҳамкорликлар соҳасида янги давр бошланди. Ливан қонунларига асосан, Парламент раиси шиа мазҳабидан сайланса унинг ўринбосари эса православ насроний динидан сайланади. Президент эса христиан маронийдан ва бош вазир эса Сунийлардан сайланади. Парламент депутлари эса, тенг миқдорда мусулмонлар ва насронийлардан сайланади.
Муҳтарам тингловчилар, " Таҳлилий эшиттиришга" ажратилган вақт ўз ниҳоясига етди. Дастурларимиз давом этади. Мен эса сизлар билан хайрлашаман. Яна радио тўлқинларида учрашгунча хайр, меҳрибон ва раҳимли аллоҳ паноҳида қолинг.