Тел-авив оловда
Исроил режими бош вазири Бинямин Нетаняҳу коалиция кабинетидаги партиялар раҳбарларини фавқулодда йиғилишга чақирди.
Ал-Жазира телеканалининг хабар қилишича, ишғол этилган Фаластиндаги сионистларнинг Нетаняҳу кабинетига қарши оммавий намойишлари ортидан у бугун фавқукодда йиғилишга коалиция кабинети партиялари раҳбарларини чақирди.
Сионистик режимнинг собиқ бош вазири Нафтали Беннет ишғол этилган Фаластиндаги тартибсизликларга жавобан бу режим 1973 йил октябрь урушидан бери энг катта хавфга дуч келмоқда деб айтди.
Исроил режимининг яна бир собиқ бош вазири Эҳуд Олмерт ҳам Нетаняҳу кабинетининг жиноий тўда сифатида баҳолаб, бу тўда Исроилни бошқариб ўзини ақлдан озган ва бузғунчи тутади ва биргаликда яшаш асосларини орқага суради деб қўшимч қилди.
Сионистик режимнинг “Likud” рартиясининг бир қатор юқори мартабали аъзолари Адлия вазири Ярив Левиннинг истеъфосини талаб қилди. Чунки у Исроил режимини фуқаролар уруши ёқасига қўйган. Левин аввалроқ Нетаняҳу суд-ҳуқуқ ислотҳотларини тўхтатиши ҳақидаги чақириқларига ижобий жавоб берса истеъфога чиқиш билан таҳдид қилган эди.
Бу эса якшанбага ўтар кечаси Нетаняҳу ўз кабиетининг уруш вазири Йоаф Галантни суд ислоҳоти режасига қарши чиққани учун ишдан бўшатган.
Галантнинг ишдан олиниши ортидан босиб олинган ҳудудларда намойишлар ўтказишдан ташқари сионистик режим университет ходимлари ва шифокорлари Нетаняҳу томонидан бу режим уруш вазирининг ишдан бўшатилишига норозилик сифатида бугундан иш ташлашга киришганини эълон қилди.
Бундан олдин сионистик режимнинг ўнлаб жангарилари бу режим бош вазирининг суд-ҳуқуқ ислоҳотларининг зиддиятли режасига бўлган талабига жавобан норозилик тўлқинга қўшилди.