Маҳмуд Аббос: 2017 йилда ишғол этиш ҳаракатларига нуқта қўйилади
Фаластин мухторият ташкилоти президенти 2017 йилни Сионистик режим томонидан Фаластинни ишғол этиш ҳаракатининг поёнига етиши дея атади
Фаластин мухторият ташкилоти президенти 2017 йилни Сионистик режим томонидан Фаластинни ишғол этиш ҳаракатининг поёнига етиши дея атади. Фаластиннинг Симо агентлиги тарқатган хабарга кўра, Маҳмуд Аббос пайшанба куни Ёсир Арафотнинг вафот этган кунидаги маросимида, Ёсир Арафот ўлимининг сабабчилари ва омилларини тергов қилиш натижалари тез орада эълон қилинади ва ушбу натижа ва унинг ўлимининг сабабчилари ҳаммани ҳайратда қолдиради деб айтди. Унга кўра, Ёсир Арафотнинг қотилини таниймиз, аммо менинг гувоҳлигим етарли эмас. Айтиш жоизки, Фаластин мухторият ташкилотининг тергов комитети бундан бир неча кун олдин Ёсир Арафот қотилларининг шахси аниқланганлиги ва ушбу шахслар айни пайтда ўрганиб чиқилмоқда деб маълум қилган эди. Ёсир Арафот, 1996 йилда Фаластин мухторият ташкилоти ташкил этилганида президент бўлган, 1969 йилда эса Фаластин озодлик ташкилоти президенти ва 1951 йилдан 2004 йил 11 ноябрга қадар Фатҳ ҳаракатининг асосчиси бўлган. Фатҳ ҳаракати 2015 йилда ўз баёнотида Исроилни Ёсир Арафотни террор қилишда масъул деб эълон қилган эди.