Либерман: Биз назоратдан чиқиб кетдик ва бизда хавфсизлик йўқ
Сионистик режимнинг собиқ уруш вазирининг айтишича, вазиятни назорат қилиш режим вазирлар маҳкамаси қўлида эмас ва ҳеч қандай хавфсизлик йўқ.
Сионист режимнинг фаластинликларга қарши ҳужумлари кучайиши ортидан, айниқса, бу режимнинг охирги пайтда Фаластин қаршилик гуруҳлари қароргоҳини йўқ қилиш мақсадида амалга оширилган Ғарбий Соҳил шимолидаги Женин шаҳрига тажовузи туфайли Фаластин қаршилик операциялари сони ортди.
Сионист матбуоти бугун якшанба куни эрталаб бир фаластинлик Ғарбий Соҳил жанубидаги Яфоу назорат-ўтказиш пунктида ўт очгани, натижада 3 муҳожир яралангани ва улардан бири оғир аҳволда эканини эьлон қилди.
Эрон телерадиокомпаниясининг ўзбек тилидаги сайтнинг хабар қилишича, Исроил Бейтно партияси раҳбари ва сионистик режимнинг собиқ уруш вазири Авигдор Либерман бу якшанба куни Ғарбий Соҳил жанубидаги отишма амалиётига жавобан шундай деди.Фаластин қаршилик операциялари фақат Ғарбий Соҳил шимолидаги Женин шаҳрида содир бўлмайди, балки бутун Ғарбий Соҳил бўйлаб қаршилик операцияларини кўрмоқдамиз.
Либерманнинг таъкидлашича, на суверенитет, на хавфсизлик мавжуд. Вазирлар маҳкамаси ўзининг жиловлаш ва назорат қилиш кучини йўқотди.
Фаластин Исломий Жиҳод ҳаракати матбуот котиби Тариқ Салмий фаластинликларнинг қаршилик амалиётларига жавобан шундай деди:Қаршилик операциялари босқинчи армия, муҳожирларнинг жиноятларига ва уларнинг Ал-Ақсо масжидига ноқонуний киришига табиий ва қонуний жавобдир.