Ироқнинг Телъафар атрофидаги минтақалар террорчилар ишғолидан озод этилди
(last modified Sat, 26 Nov 2016 12:14:39 GMT )
ноябр 26, 2016 17:14 Asia/Tashkent
  • Ироқнинг Телъафар атрофидаги минтақалар террорчилар ишғолидан озод этилди

Ироқ халқ кучлари ИШИД террорчилик гуруҳига қарши амалиётида Ироқнинг Телъафар атрофидаги минтақаларни террорчилар ишғолидан озод этди

Ироқ халқ кучлари ИШИД террорчилик гуруҳига қарши амалиётида Ироқнинг Телъафар атрофидаги минтақаларни террорчилар ишғолидан озод этди. Эрон телерадиокомпанияси ахборот агентлигининг Ливан Ал-Миёдин телеканалига таяниб хабар беришича, Ироқ халқ кучлари шанба куни Ироқ шимолидаги Найнаво вилоятидаги Телъафар шаҳрининг ғарбидаги ал-Эжбурий ва ал-Бийнона қишлоқларини ИШИД террорчиларининг ишғолидан озод этишди ва айни дамда ас-Салом қишлоғини озод этиш учун олға сари боришмоқда. ИШИД террорчилари ушбу қишлоқ аҳолисини Ироқ армиясининг олға сари боришини олдини олиш мақсадида улардан қалқон сифатида фойдаланар эди. Ироқ халқ кучлари эса ушбу қишлоқларни ИШИД террорчиларидан халос қилди. Ироқ парламенти намояндаси Аҳмад ал-Жабурий ҳам шанба куни Ироқ бош вазири Ҳайдар ал-Ибодий билан Ироқ халқ кучларининг Моселнинг ғарбий ҳудудларидаги Телафар шаҳрига кириб боришлари учун келишиб олганлиги ҳақида хабар берди.