Эрдуғон АҚШдан Фатҳуллоҳ Гюленни Туркияга экстрадиция этишни талаб қилмоқда
Туркия президенти яна бир бор 15 июль куни юз берган давлат тўнтарувида Ҳизмат ҳаракати раҳбари Фатҳуллоҳ Гюленни айблаб, АҚШ давлатидан Гюленни Туркияга экстрадиция этишни сўради.
Эрон телерадокомпаниясининг бугунги хабарига кўра, Туркия президенти Ражаб Тойиб Эрдўғон сўзлаган нутқида, Фатҳуллоҳ Гюлен Туркияга топширилиши керак чунки у ҳарбий давлат тўнтарувини йўлга қўйиши билан бизнинг мамлакатимизда хунрезликларга сабабчи бўлди деб айтди.
Туркия президенти шунингдек давлат тўнтарувини маҳкум қилиш мақсадида Истамбул шаҳрининг Яни Капи маҳалласида кенг қамровли тўплашув ва митинг ўтказилишини таъкидлади.
Эрдўғон шунингдек, Туркиядаги сиёсий вазият яхшиланмаганида фавқулодда вазият ҳам узайтирилиши ва давлат системасини тозалашни давом эттиришини маълум қилди.