Россиянинг ҳоким партиясига Медведевнинг қайта раҳбарлик қилиши ва янги ҳаракатларнинг башоратлари
Ягона Россия ҳоким бўлган партиясига Дмитрий Медведевнинг раҳбарлиги яна беш йиллик даврга узайтирилди. Бу симматга Дмитрий Медведевнинг қайта сайланиши якшанба куни ушбу ўлканинг 85-та республикалари ва маъмурий бирликларидан Россия ҳоким партиясининг баланд мартабали аъзоларидан минглаб нафар намояндаларнинг иштирокида ўтказилган йиғилишида мухбирларнинг ҳузур топишлари билан ошкора ва оғзаки овоз бериш орқали тасдиқланди.
Ягона Россия ҳоким бўлган партиясига Дмитрий Медведевнинг раҳбарлиги яна беш йиллик даврга узайтирилди. Бу симматга Дмитрий Медведевнинг қайта сайланиши якшанба куни ушбу ўлканинг 85-та республикалари ва маъмурий бирликларидан Россия ҳоким партиясининг баланд мартабали аъзоларидан минглаб нафар намояндаларнинг иштирокида ўтказилган йиғилишида мухбирларнинг ҳузур топишлари билан ошкора ва оғзаки овоз бериш орқали тасдиқланди.
Шундай назарга ташланадиким, ягона Россия партиясига Дмитрий Медведевнинг раҳбарлик қилиши нафақат милодий 2018- чи йилги сайловларда президентликнинг тўртинчи даврида Владимир Путиннинг эҳтимолий номзадлигини кучайтиради, балки Россия ҳокимиятининг тизимида асосий ислоҳотларни киритишда Путиннинг азм-иродага эга бўлишидан далолат беради. Россиянинг собиқ президенти Дмитрий Медведев милодий 2012 йилда ушбу масъулиятининг охирга етганидан кейин ҳоким партиянинг раҳбарлигини ўз зиммасига олди ва Путин ҳам бош вазирликнинг бир давридан сўнг Кремль қасрига қайтдиким, унинг президентлик даври милодий 2018 йилгача давом этади. Путин милодий 2012 йил март ойида ўзининг учинчи президентлик давридан бошлаб Медведевни Россиянинг бош вазири унвонига тайинлади ва асосий қонунга асосан у киритилган ислоҳотларга кўра, ушбу мамлакатнинг президентлик сайловларида олти йиллик бир даврда иштирок этиши мумкин.
Маълумотларга кўра, Путин мамлакат хорижида Россиянинг хорижий сиёсатлари идораларининг фаолиятларини кенгайтириш ва ичкарида эса маъмурий ва молиявий фасодлик кенгайишининг олдини олиш ва фаолиятларни яхшилаш мақсадида Россиянинг етакчи расмийлар сатҳида кенг кўламда ислоҳотлар киритиш ва ўзгартиришларни амалга оширишни мақсад қилган. Бу йўлда Россиянинг собиқ молия вазири ва собиқ бош вазирининг ўринбосари Алексей Кудриннинг иштироки ва Путиннинг раҳбарлигида ўтказилган кабинетнинг охирги йиғилишида янги давлатни тайинлаш мавзўси кўриб чиқилди. Шу тартиб билан ягона Россия партиясига Дмитрий Медведевнинг қайта раҳбарлик қилиши бош вазирни ўзгартириш ва ниҳоят Россияда янги бир давлатнинг ишга келишининг муқаддимаси деб талқин этиш мумкин. Ҳақиқатан ҳам Россиянинг ҳоким идораларида молиявий ва маъмурий фасодликларнинг собиқаси бўлмаган даражада кенгайиши билан Путин давлатнинг ҳозирги стратегиясини ўзгартиришни мақсад қилган. Россиянинг ҳозирги давлатида фасодликнинг яққол намуналаридан бири бу бир неча вақт олдин пора олиш ва молиявий фасодлик жинояти билан иқтисодий ривожланишнинг собиқ вазири Алексей Улюкаевнинг қулга олиниши ва қамоққа ташланиши эдиким, халқаро сатҳда ҳамда Россиянинг ичкарисида катта ғавғо ва шовқинни ижод этди.
Путиннинг нуқтаи назарига кўра, Россия ҳозирги давлатининг амалга ошираётган иқтисодий сайъ-ҳаракатлари туғри йўлда қарор олганлиги, бир неча муддат сабр-тоқат қилишдан кейин Россиянинг иқтисодий мураккаб муаммолари ва масалалари ҳал бўлади ва ҳозирги ёмон вазъият яхшиланади деган иддаолар нотуғридир ва шу сабабдан у ҳозирги оғир вазъиятдан Россия иқтисодини чиқариш учун янги стратегик ва ижроия командасини танлашни мақсад қилган ва охирги икки йил давомида нефт нархининг арзон бўлиши ҳамда Россияга қарши Ғарб мамлакатларининг кенг иқтисодий санкцияларни жорий этишлари таъсири остида иқтисодий ва молиявий заминаларида оғир вазъиятга юзмаюз бўлди.Бу йўлда Путин турли дастурларни содир этди ва бу дастурларнинг ижро этилиши билан Россиянинг иқтисодий инқироздан чиқиши ва иқтисодий ривож-равнақ топиши учун муносиб шароит вужудга келиши ҳамда иқтисодий вазъият эса яхшиланади деб умидвор бўлмоқда.Айни ҳолда шундай башорат этилмоқдаким, Путин милодий 2016 йил декабр ойида хорижий сиёсатнинг янги доктринасини содир этишини эътиборга олган ҳолда, хорижий сиёсатлар арсасида янги фаолиятни ижод этиш учун ушбу ўлканинг хорижий сиёсатлар командасини, жумладан Американинг янги давлати билан муомала қилиш, Украина бўҳронидан бошлаб Сурия бўҳронигача бўлган хорижий сиёсатларининг турли масалалари арсасида ўзининг янги динамик устуворлигини намойиш этиш мақсадида Маскванинг ҳозирги ташқи ишлар вазири Сергей Лавровни ўзгартиришни мақсад қилган.