Трамп даврида Америка ва Россия муносабатларига бир назар
Россия президенти Владимир Путин икки давлат ӯртасидаги муносабатларни қайта қуриш учун Америка президенти Доналд Трамп билан учрашишга тайёр эканлигини яна бир маротаба эълон қилди.
Россия президенти Владимир Путин икки давлат ӯртасидаги муносабатларни қайта қуриш учун Америка президенти Доналд Трамп билан учрашишга тайёр эканлигини яна бир маротаба эълон қилди.
Путин деди: Россия ва Америка ӯртасидаги муносабатлар кейинги 5 йил давомида анчайин заифлашиб, бу муносабатларнинг бугунги кунда қайта қурилиши ҳар икки мамлакат фойдасигадир.
Унинг фикрича икки мамлакат ӯртасидаги муносабатларни яхшилаш фақатгина Россиянинг иши бӯлмай, Америка тарафи ҳам бу ишга ҳисса қӯшиши лозим.
Россияга нисбатан қатъий чекловларни жорий қилиб, икки мамалакат ӯртасидаги муносабатларни ёмонлаштирган Американинг собиқ президенти Барак Обамадан фарқли равишда янги президент Доналд Трамп президентлик сайлови жараёни ва ундан кейинги даврда Россия билан муносабатларни яхшилаш заруратини таъкидлаб келади. Трампнинг сӯзлари Владимир Путиннинг қалбида Америка билан муносабатларнинг яхшиланиши ва Россияга нисбатан эълон қилинган чекловларнинг бекор қилинишига умид уйғотган.
Путин ва Трамп кейинги ҳафталар давомида бир неча маротаба ӯзаро учрашувларга тайёр эканликларини эълон қилишди. Бу хабар Европада ташвишланишларга сабаб бӯлмоқда.
Хххххххххххххххххххххххххх
Европаликлар бу икки президентнинг учрашуви Европа манфаатларига мос эмаслиги ва Украинага тегишли Қрим ярим оролининг Россияга қӯшиб олиниши масаласига Трампнинг бепарволигидан хавотирдалар. Бу хавотирлар, айниқса Америка президентининг НАТОни тугатиш замони етгани ҳамда унинг мамлакати бу ҳарбий ташкилотнинг оғир молиявий харажатларини ӯз зиммасига олганини танқид қилишидан кейин янада кучайди. Шунингдек, Трампнинг Европа иттифоқи билан тузилган савдо шартномаларини бекор қилиб, Европанинг ҳар бир давлати билан алоҳида-алоҳида шартнома тузиш керак, деган гапи ҳам Европа иттифоқи раҳбарларини жиддий ӯйлантириб қӯйди.
Америка президенти сифатида иш бошлаган Трамп қисқа муддат ичида хотин-қизлар ва муҳожирларга қарши сиёсатлари, ирқий камситиш сиёсатлари ҳамда халқаро ташкилотлардан чиқиш ҳақидаги баёнотлари билан мамлакат ичкариси ва ташқи мухолифларнинг қатъий танқидига учради.
Трамп дунёнинг турли нуқталари, айниқса Ӯрта шарқда жуда улкан харажатли жангларда қатнашаётган, бошқача таъбир билан айтганда тероризм билан курашаётган Американи мерос олди. Шундай бир шароитда унинг Россия билан муносабатларни яхшилаши мамлакатини кераксиз муаммолар гирдобидан қутқариши мумкин. Аммо таҳлилчиларнинг фикрича Трамп қудрати кун сайин ошиб бораётган Хитойга қаршилик кӯрсатиш мақсадида Россия билан яқинлашмоқда, деган фикрдалар.
ххххххххххххх
Американинг янги президенти яқинда Россия билан муносабатларни оддийлаштиришнинг шартларини ҳам эълон қилди. Трампнинг фикрича бунинг учун Москва тероризмга қарши кураш, Россия ядровий қуролларини камайтириш ҳамда Украина муаммосига нисбатан ӯз қарашларини ӯзгартириши керак. Шунингдек, Трамп Россияга нисбатан эълон қилинган чекловларни олиб ташлашга жуда оз фурсат қолганлигини ҳам эълон қилди. Шунга қарамай, НАТОнинг Россияни қамал қилиш ҳалқасини янада такомиллаштириш дастури доирасида кейинги кунларда Шарқий Европа ҳудудларига Американинг кучлари ва жанговар системалари ӯрнатилди. Бу нарсалар Америка ва Россия алоқаларини муътадиллаштириш йӯлида қатор муаммо ва қийинчиликлар мавжудлигини кӯрсатади. Трампнинг эса олдиндан шарт қӯйишлари унинг россиялик ҳамкасбидан имтиёз олиш умидида эканлигидан далолатдир. Бошқа томондан Путин Россия билан алоқаларни муътадиллаштириш йӯлида Россия манфаатларини қурбон қилишни истамайди. Шу сабабли Россия президенти икки томонлама муносабатларни яхшилашга Америка ҳам ҳисса қӯшиши кераклигини таъкидлаяпти.
Америка давлат тизими аслида Россияга зиддир. Бугунги кунда Америка Конгресси ва ҳарбийлари Россияга қарши босимлар ва чекловларни кучайтиришни таъкидлашяпти.
Айтиш мумкинки, Путин ва Трамп икки мамлакат муносабатларини бир оз муътадиллаштиришга эришган тақдирда ҳам Америка ва Россия ӯртасида ҳарбий, ядровий ва геополитик жабҳаларда рақобат ва ихтилофлар давом этаверади. Шу сабабли Москва ва Вашингтон ӯртасидаги муносабатларни муътадиллаштиришга осонлик билан эришиб бӯлмайди.