Туркия ички ишлар вазири қўлга олинганлар сонини 26 мингга етганлигини айтди
(last modified Thu, 04 Aug 2016 12:46:34 GMT )
август 04, 2016 17:46 Asia/Tashkent
  • Туркия ички ишлар вазири давлат тўнтаруви
    Туркия ички ишлар вазири давлат тўнтаруви

Туркия ички ишлар вазири мувафаққиятсиз тугаган давлат тўнтаруви жараёнида қўлга олинганлар борасидаги сўнгги маълумотларга тўхталиб, Гюлен гуруҳи билан алоқадорликда айбланган 25 минг 917 кишини қўлга олингани ва улардан 13 минг 419 нафарини қамалганлигини маълум қилди.

ИРНА  тарқатган хабарига кўра, Адолат ва Тараққиёт ҳоким партиясининг қарор чиқариш ва ижро этишга оид марказий қўмитаси йиғилишида қатнашгани ортидан Афкон Улу мухбирлар билан суҳбатида ушбу маълумотларни эълон қилган. У шунингдек мувафаққиятсиз якунланган ушбу давлат тўнтаруви жараёнида 238 нафарни ҳалок бўлгани ва 2 минг 197 нафарни жароҳатланганлигини маълум қилиб, 74 минг 562 нафар паспорти бекор этилган деб эълон қилди.

Афкан Улу шунингдек, истеъфога чиқарилган ва иш жойидан ҳайдалган давлат ишчилари сонига ишора қилмади аммо эълон этилган сўнгги маълумотларга биноан,ҳозиргача 69 минг 779 нафар давлат ишчиларини ишдан бушатилганлиги айтилади.