Лавров Россия ва НАТО алоқаларининг кескинлашгани ҳақидаги маълумотни фош этди
Россия ташқи ишлар вазирининг таъкидлашича, НАТОнинг душманона сиёсатлари узоққа бормайди
Россия ташқи ишлар вазири НАТОнинг Украинани Россия билан алоқаси тўхтатиб қўйишга қаратилган ҳаракатлари натижа бермаганидан кейин Москва ҳамда НАТО ўртасидаги муносабатлар кескинлашганини фош этди. Спутник ахборот агентлигининг маълум қилишича, Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавров шундай маълум қилдики, НАТО расмийлари Украинани ўзларига бўйсиндириш учун тузган режалари яъни ушбу мамлакатни НАТОга аъзо қилишга қаратилган уринишлари ва Россияни Қрим орқали қамалга олиш ниятлари амалга ошмаганидан кейин ғазабланишган. Россия ташқи ишлар вазирининг таъкидлашича, НАТОнинг душманона сиёсатлари узоққа бормайди. Украина шарқида тўқнашувлар шиддатли тус олганидан кейин шунингдек 2014 йилда Қрим аҳолисининг аксарияти Украинадан ажралиб чиқиш ва Россияга қўшилиш учун референдум ўтказиб овоз беришлари ортидан Европа иттифоқи Москвага қарши санкцияларни жорий этди.