Афғонистон армияси Қундуз шаҳрини ишғол этилишига ижозат бермайди
Афғонистон Мудофаа вазирлиги нотиғи Толибон гуруҳининг Қундуз шаҳрига ҳужум уюштириш қарорига келгани хусусидаги сўнгги эълонига кўрсатган аксиламалида, Афғонистон армияси ва хавфсизлик кучлари бу шаҳарда жойлаштирилган ва бу шаҳарни Толибон гуруҳи томонидан босиб олинишига ижозат бермайдилар деб таъкидлади.
Тасним ахборот агентлиги хабарига кўра, Афғонистон Мудофаа вазирлиги нотиғи Давлат Вазирий Қундуз шаҳрини Толибон гуруҳи томонидан ишғол этилишининг эҳтимоли борасидаги хавотирланишларга асос йўқ, чунки афғон армияси ва хавфсизлик кучлари бор куч- қудрати билан Толибон ва бошқа қуролланган гуруҳларга қарши кураш олиб бормоқда деб таъкидлади.
Афғонистон Мудофаа вазирлиги нотиғи шунингдек афғон армияси кучлари яқинда Қундуз, Тахор ва Бадахшон минтақаларида Толибон гуруҳи, террористлар ва бошқа қуролланган гуруҳларга қарши кенг- қамровли амлалиётларни бошлайдилар деб эълон қилди.