Россияда эътирозчиларнинг ўнлаб нафари қўлга олинди
Кеча Россия пойтахти Москва шаҳри ва бу мамлакатнинг Санкт -Петербург шаҳрида давлат мухолифларининг кўча намойишлари жараёнида ўнлаб эътирозчи қўлга олинди.
Россиянинг «Эхо Москвы" радиоси бу мамлакатнинг мустақиллик куни муносабатида Москва ва Санкт -Петербург шаҳарларида ўтказилган кечанги норозилик намойишларга ишора қилар экан, давлат масъулларининг жиддий огоҳлантиришлари билан бир пайтда кўча намоийшлар ўтказилди ва хавфсизлик кучлар томонидан 200 га яқин шахслар қўлга олинди деб эълон қилди.
Россиянинг РБК телевиденияси ҳам Москва ва Санкт -Петербургда полиция томонидан қўлга олинган шахслар сонини қарйиб 400 нафар эканлигини маълум қилди.
Давлат мухолифларини Москва ва Санкт Петербург шаҳрида ўтказган норозилик намойишларида 2000 нафар қатнашгани айтилади.
Бу норозилик намоийшларда Россия давлатининг асосий мухолифлари Алексей Алексей Навальный ва Илья Яшин қўлга олинган.