Москва ўзининг АҚШда хатлаб қўйилган дипломатик мулки ҳақида огоҳлантирди
Россия ташқи ишлар вазирилиги матбуот котиби Мария Захарова жума куни мухбирлар олдидаги чиқишида ушбу муаммони ҳал этиш вақти келганини таъкидлаб ўтди
Россия ташқи ишлар вазирлигининг маълум қилишича, Москва келаси ҳафтада ўзининг Америкадаги хатлаб қўйилган дипломатик мулки ҳақида қарор қабул қилади.
Ройтерз ахборот агентлиги тарқатган хабарга кўра, Россия ташқи ишлар вазирилиги матбуот котиби Мария Захарова жума куни мухбирлар олдидаги чиқишида ушбу муаммони ҳал этиш вақти келганини таъкидлаб ўтди.
Мария Захарованинг айтишича, бу ҳақда 17 июл куни Россия ташқи ишлар вазирининг ўринбосари Сергей Рябков ва Америка ташқи ишлар вазири ўринбосарининг ёрдамчиси Томас Шанон ўртасида Вашингтонда учрашув бўлади. Ушбу учрашув натижасига кўра, Москва тегишли чора-тадбирларни кўради.
Захаровага кўра, эҳтимолий чоралардан бири бу АҚШнинг Москвадаги элчихонасида фаолият юритадиган дипломатларнинг миқдорини Россиянинг Вашингтондаги элчихонасидаги дипломатлар миқдорича тушириш бўлади.