Москва ва Вашингтон алоқалари ҳамон чигаллашган
АҚШ Марказий Разведка Бошқармаси раиси Россияни яна ушбу мамлакат ишларига дахолат қилганликда айблади
Лондонда чоп этиладиган "Гардиан" газетасининг ёзишича, пайшанба куни АҚШ Марказий разведка бошқармаси (МРБ) раиси Майк Помпео Россия барча йўллар билан америкаликлар «ҳаётини мураккаблаштиришга» интилаётганини айтган.
Помпеонинг таъкидлашича, Москва Суриядаги можарони ҳал этиш жараёнида, фақатгина «Америкага зиён» келтиришни қаттиқ хоҳлаётгани туфайли фаол тарзда иштирок этмоқда.
«Улар бизнинг ҳаётни мураккаблаштириши мумкин бўлган исталган нарсани излаб топиш ҳаракатида», - деди Помпео.
Шу билан бирга, МРБ раҳбари Россия АҚШнинг душмани ҳисобланиши ҳақидаги саволга жавоб қайтармай, бу масала мураккаб эканини қайд этган.
Аввалроқ МРБ WikiLeaks’ни жосуслик ва Россия разведкаси билан ишлашда айблаганди.