ФИФА йилнинг энг яхши футболчиси совринига номзодларни эълон қилди
Криштиану Роналду, Лионель Месси, Жанлуижжи Буффон номлари асосий номзодлар сифатида рўйхатда қайд этилган.
ФИФА ташкилоти йилнинг энг яхши футболчиси даъвогарлигига 24 номзодни эълон қилди.
Рўйхатдан “Челси” ярим ҳимоячиси Эден Азар, “Бавария” посбони Мануэль Нойер, “Милан” ҳимоячиси Леонардо Бонуччи ва “Реал” ҳимоячиси Даниэль Карвахаль каби футболчилар ўрин олган. Шунингдек, Криштиану Роналду, Лионель Месси, Жанлуижжи Буффон номлари асосий номзодлар сифатида рўйхатда қайд этилган.
Қуйида номзодлар рўйхати билан тўлиқ танишинг:
1. Пьер-Эмерик Обамейянг (“Боруссия” Дортмунд)
2. Леонардо Бонуччи (“Ювентус”/”Милан”)
3. Жанлуижи Буффон (“Ювентус”)
4. Даниэль Карвахаль (“Реал”)
5. Криштиану Роналду (“Реал”)
6. Пауло Дибала (“Ювентус”)
7. Антуан Гризманн (“Атлетико”)
8. Эден Азар (“Челси”)
9. Златан Ибрагимович (эркин агент, аввалги жамоаси “Манчестер Юнайтед”)
10. Андрес Иньеста (“Барселона”)
11. Харри Кейн (“Тоттенхэм”)
12. Нголо Канте (“Челси”)
13. Тони Кроос (“Реал”)
14. Роберт Левандовски (“Бавария”)
15. Марсело (“Реал”)
16. Лионель Месси (“Барселона”)
17. Лука Модрич (“Реал”)
18. Кейлор Навас (“Реал”)
19. Мануэль Нойер (“Бавария”)
20. Неймар (“Барселона”/ПСЖ)
21. Серхио Рамос (“Реал”)
22. Алексис Санчес (“Арсенал”)
23. Луис Суарес (“Барселона”)
24. Артуро Видаль («Бавария»)
Маълумот учун, энг яхши уч мутахассис ФИФАга аъзо терма жамоалар мураббийлари, сардорлари, журналистлар ва мухлислар орасида ўтказилган сўровномада саралаб олинади. 7 сентябрь куни учта асосий номзод танлаб олинади.
Соврин эгасига жорий йилнинг 23 октябрь куни Лондонда топширилади.