АҚШ армияси Афғонистонга қарши ҳаво ҳужумларини оширган
Ўтган ойи давомида АҚШ армияси Афғонистоннинг турли минтақларига 503 марта авиазарбалар берган. Бу рақам 5 йил ичида АҚШнинг бу мамлактада амалга оширилган энг кўп ҳаво ҳужумлари эканлиги айтилади.
АҚШ ҳаво кучлари марказий қўмондонлиги маълумотларига таяниб, Тасним ахборот агентлиги хабарига кўра, ўтган 8 ой ичида АҚШнинг ЭФ-16 ҳарбий учоқлари ва MQ-9 Reaper вертолётлари Афғонистоннинг турли минтақларига 2000 бомба ташлаган. Бу эса 2016 чи йил давомидаги барча бомбардимонлардан икки баравар кўпроқ экан.
АҚШ армиясининг бундай ҳужумлари Афғонистон давлати билан мувофиқлаштирилмаган ҳолда амалга оширилмоқда шунингдек бу ҳужумларда аксар тинч аҳоли қурбон бўлган.
Икки ҳафта олдин АҚШ армияси қирувчи учоқларини Афғонистон ғарбидаги Ҳирот вилояти қишлоқларидан бирига уюштирган ҳужумлари оқибатида 35 нафар тинч аҳоли қурбон бўлганди.
Афғонистонда АҚШ янги стратегиясининг бир қисми ҳаво ҳужумларини оширилишга қаратилган ваҳолангки АҚШ армиясининг ҳаво ҳужумларида сўнгги икки йил ичида юзлаб афғонистонлик бегуноҳ фуқаролар қурбон бўлган.