Америка ташқи ишлар вазири Шимолий Кореяга қарши баёнот билан чиқди
(last modified Mon, 18 Sep 2017 12:30:18 GMT )
сентябр 18, 2017 17:30 Asia/Tashkent
  • Америка ташқи ишлар вазири Шимолий Кореяга қарши баёнот билан чиқди
    Америка ташқи ишлар вазири Шимолий Кореяга қарши баёнот билан чиқди

Рекс Тиллерсон яна бир бор Шимолий Кореяга қарши ҳарбий ҳужум билан таҳдид қилди

АҚШ Давлат котиби Рекс Тиллерсон яна бир бор Шимолий Кореяга қарши ҳарбий ҳужум билан таҳдид қилди. 

Эрон телерадиокомпанияси ахборот агентлиги тарқатган хабарга кўра, Америка ташқи ишлар вазири Рекс Тиллерсон АҚШнинг СиБиэС телеканалига берган интервьюсида шундай айтдики, агар Американинг Шимолий Корея ярим оролидаги бўҳронга қаратилган дипломатик саъй-ҳаракатлари натижа бермаса, Шимолий Кореяга қарши фақат ҳарбий ҳаракатлар қўллаш варианти қолади холос.

АҚШ ташқи ишлар вазири Шимолий Кореяга қарши санкцияларни давом эттиришни таъкидлаб шундай айтдики, Американинг Шимолий Корея давлатига нисбатан тутган сиёсати шундаки, Шимолий Кореянинг ядровий қуролга эга бўлмаслиги лозим ва шу каби қуролларни синовдан ўтказмаслиги керакдир.  

 

Ёрлиқ