Австрия президенти Эронни ядровий келишувга вафодор деб атади.
Австрия президенти Америка қўшма штатлари президенти Доналд Трампнинг Бирлашган миллатлар ташкилоти Бош ассамблеясидаги Эронга қарши билдирган баёнотини кескин танқид қилди
Австрия президенти Эронни ядровий келишувга вафодор деб атади.
Ассошитейдпресс рўзномасининг ёзишича, Австрия президенти Америка қўшма штатлари президенти Доналд Трампнинг Бирлашган миллатлар ташкилоти Бош ассамблеясидаги Эронга қарши билдирган баёнотини кескин танқид қилиб, Эронни ядровий келишувга вафодор шерик дея атади.
Австрия президентининг таъкидлашича, Эроннинг 2015 йилда Венада эришилган ядровий битимга нисбатан қатъий ёндашаётгани ва ўзининг мажбуриятларини сўзсиз бажариб келаётганини Европалик барча томонлар тасдиқламоқда.
Австрия президенти Трампнинг нутқини ўзининг сайлов олди кампаниясидаги берган ваъдаларига муносабат билдирмоқда деб талқин қилди.