Эрдўған: Боризоний позицияси "бачкана" ҳаракатлардан ўзга нарса эмас
(last modified Fri, 06 Oct 2017 13:50:45 GMT )
октябр 06, 2017 18:50 Asia/Tashkent
  • Эрдўған
    Эрдўған

Туркия президенти Ражаб Тойиб Эрдўған Ироқнинг Курдистон минтақаси раиси Масъуд Боризонийни Ироқдан бу минтақани ажратиш мақсадида ўтказган рефрендумини " бачкана" ҳаракатлар деб баҳолади.

Эрон телерадиокомпанияси хабарига кўра, кеча Анқарада Ражаб Тойиб Эрдўған  Ирқонинг Курдистон минтақасида ўтказилган рефрендумдан кейин Туркия ва минтақа вазиятига тўхталиб, деди:  муаммолар ушбу референдум билан ҳал этилгани йўқ, балки бу референдумдан кейин янгича муаммолар ва мушкулотар вужудга келмоқда, аммо  Ироқ Курдистони шарқида Эрон, шимолида Туркия ва ғарбида Сурия давлатлари жойлашганлиги туфайли Курдистон минтақаси нима қилмоқчи, қандай натижаларга эришмоқчи деб таъкидлади.

Туркия президенти ўз сўзлларида Ироқ курдлари ўз орзу -армонларини рўёбга чиқаришни истайдилар, ҳолбуки ўз ишчилари ойлигини вақтида бера олишмайди шундай бир шароитда  фақат Исроилга ишониш мантиқсиздир шунингдек бу режим курд халқини таянч нуқтаси бўла олади дейиш қийин деб қўшимча қилди.

Эрдўған шунингдек  бинобарин ушбу референдум ўз моҳиятини йўқотган ва Ироқ шимолидаги бундай ҳатти -ҳаракатлар фақат бачкана ҳаракатдан ўзга нарса эмас, Ўтказилган референдум ҳам Ироқ шимоли яшовчилари учун ҳеч қанадй фойдаси йўқ деб аниқлик киритди.