Кирмон бозори.(СУРАТЛАР)
Кирмон бозори Эрон шаҳарлари савдо иқтисодий иншоотларининг мукаммал намунаси ҳисобланади.Шунингдек, Эроннинг бошқа бозорлари каби, нафақат товар айирбошлаш макони, балки жамият фикри, маданиятини ўрганиш, маданий ёдгорликларни сақлаш ва ривожлантириш мақсади бўлиб ҳам хизмат қилади.
Кирмон бозори Эроннинг энг узун бозорларидан ҳисобланади. Савдо расталарининг оралиғидаги узунлик 3000 метргачани, кенглиги эса 4.5 дан то 6.5 метрни ташкил қилади.
Кирмон бозорининг мажмуаси "Арк", "Ганжалихон", "Ихтиёрий", "Сардорий", "Вакил", "Атторлик"( баққолик, дорихона ва атторлик моллари савдоси), "Қадамгоҳ", "Музаффарий" каби бозорчалардан иборат.Бозорнинг ҳар бир қисми ушбу вилоятнинг ҳар хил ходимлари даврида қуриб битказилган. Баъзи ўзига хосликлари билан бу бозор алоҳида аҳамият касб этади.У ҳатто қуриб битказилган давридаёқ меъморчилик санъатининг нодир намунаси бўлиб ҳисобланган.