Каспий денгизида Россиянинг кенг қамрволи ҳарбий машғулотлари бошланди
(last modified Tue, 16 Aug 2016 13:59:20 GMT )
август 16, 2016 18:59 Asia/Tashkent
  • Россия Мудофаа вазирлиги Каспий денгизи ҳарбий машғулотлари
    Россия Мудофаа вазирлиги Каспий денгизи ҳарбий машғулотлари

Россия Мудофаа вазирлиги Каспий денгизида бу мамлакат қуролли кучларининг кенг қамровли ҳарбий машғулотларини бошланганлиги ҳақида хабар тарқатди.

ИРНА тарқтаган хабарига кўра,  Россия Мудофаа вазирлиги тарқтаган баёнотида,  бу мамлакат армияси   Тинч океанида ўтказган ракета манёврлари ва  Ўрта Ер денгизида ҳарбий кемаларининг машғулотларидан сўнг, бугун 20 та ҳарбий кемаси ва  турли ракеталари билан Каспий денгизида ҳам кенг қамровли ҳарбий машғулотларни бошлади деб эълон қилди.

Мазкур баёнотда шунингдек,  Каспий денгизида бошланган ҳарбий машғулотларда ҳарбий кемалар, ракета отадиган кемалар ва  кемачалар ҳам иштирок этишади деб келтирилган.