Афғонистон масжидларидан бирида содир этилган теракт оқибатида 3 киши қурбон бўлди
(last modified Sun, 25 Mar 2018 12:47:58 GMT )
март 25, 2018 17:47 Asia/Tashkent
  • содир этилган теракт оқибатида 3 киши қурбон бўлди
    содир этилган теракт оқибатида 3 киши қурбон бўлди

Афғонистоннинг Ҳирот шаҳридаги Набий Акрам /с/ номли масжидда содир этилган портлаш оқибатида 3 киши қурбон бўлиб 9 киши жароҳатланди.

Эрон телерадиокомпаниясининг хабар қилишича,  бугун Афғонистоннинг Ҳирот шаҳридаги Набий Акрам    /с/ номли масжидда рўй берган портлашда  3 нафар бегуноҳ инсон ҳалок бўлди.

Ҳирот вилоят  ҳокимлиги наттоғи Абдулаҳад Вализода  дедики,  бу портлаш маҳаллий вақт билан соат 13:30 дақиқада рўй берди.

 Бу теракт  қурбонлари сонини янада ортиб боришининг эҳтимоли ҳам бор.

Воқеа гувоҳларига кўра,  икки нафар худкуш террористлар Набий Акрам /с/ номли масжидга кирмоқчи бўлганида  улардан бири афғон полиция ходимлари ўқидан ҳалок бўлди, иккинчи террорист эса ўзи билан олиб келган портловчи моддани портлатган.

ИШИД террорчи -такфирий гуруҳи ушбу ҳужум учун масъулиятни ўз зиммасига олди.

 

Ёрлиқ