Афғонистон ўтган йилда
Ўтган йилда Афғонистонда террорчилик гуруҳларининг фаолиятлари айниқса, ИШИД террорчилик гуруҳи ва Толибон гуруҳининг ҳаракатлар сезиларли кўламда кенгайди.
Ўтган йилда Афғонистон давлатига қарши бўлган қуролли гуруҳлардан бўлмиш Афғонистон исломий паратияси, мамлакатда сулҳни ўрнатишга қаратилган “Амалда тинчлик келишуви” деб номланган битимни имзолади ва ушбу сулҳ жараёнига қўшилди. Гарчи, Афғонистон исломий партияси узоқ йиллик урушлардан кейин Афғонистон давлати билан сулҳ бўйича келишувга эришган бўлсада, бироқ Афғонистон юртида ИШИД террорчилик гуруҳи ва Толибон гуруҳининг шафқатсизлик ва зўравонлик ҳаракатлари шиддатли тус олганлиги боис, Афғонистон исломий партиясининг давлат билан хусуматлари ва адоватларининг якун топиши доирасидаги таъсири мамлакатдаги нотинчликларнинг барҳам топишида унчалик ҳам сезилмади. Хусусан, Афғонистон исломий партиясига қарашли бўлган айрим қуролли гуруҳлар турли минтақаларда жумладан мамлакат шимолида ўзлари учун кўзда тутилган манфаатлар доирасида сулҳ келишувида белгиланган мажбуриятларни четлаб, ушбу манфаатларни қўлга киритиш учун қуролли тўқнашувларга киришди ва ушбу партиянинг қуролли кучлари мамлакатнинг шимолий ҳудуларида, Афғонистон исломий жамияти партияси тарафдорлари билан ҳалокатли ва қирғин келтирувчи урушларни амалга оширишди. Шу боисдан, Афғонистон давлатининг Ҳикматёр Гулбиддин раҳбарлигидаги исломий партия билан келишув имзоланишидан бир неча ой ўтиб, ушбу гуруҳ бутун мамлакат бўйлаб ўз қуролларини топшириши керак эди. Лекин, Ҳикматёр Гулбиддиннинг қаршиликлари ортидан ушбу масала ҳам ўз ечимини топмади. Афғонистон исломий партиясининг матбуот котиби Қариб Раҳмон Саид ушбу партия кучларининг қуролсизланиши учун бўлган талаблардан сўнг шундай айтдики, ушбу гуруҳ аъзолари ўз жонларини ҳимоя қилишлари учун қуролларини тақдим қилмайди. Шундан кейин, ушбу масала партиялар ўртасида низолар келиб чиққан тақдирда, қурол ишлатиш ҳаракатлари янада кучайиб кетиши мумкинлиги учун хавотирга сабаб бўлди. Шулардан келиб чиқиб, Афғонистон исломий партиясининг мамлакатда сулҳ ўрнатишга қаратилган жараёнга қўшилиши хусусидаги умидларнинг амалга ошмаслиги сабаб бўлди ва ҳатто ушбу гуруҳ етакчилар томонидан ўз кучларининг қуролларини топширмасликларини таъкидлашлари, партиялар ўртасида ва ҳатто Кобул давлати билан зиддият келиб чиққанда, улар томонидан қуролдан фойдланишлари эҳтимоли борлигига доир хавфсизлик ташвишлари янада шиддатли тус олди.
Афғонистон давлатининг исломий партия билан сулҳ келишувини имзолаши ушбу гуруҳдан келиб турган хавотирларнинг барҳам топишига сабаб бўлмади. Ушбу гуруҳ тарафдорларининг Исломий жамият партиясига эргашганлар билан, мамлакат шимолидаги тўқнашувлари, шу каби хавотирларнинг тўғри эканлигини яна бир бор тасдиқлади. Албатта, экспертлар Афғонистон давлатининг ушбу мамлакатдаги исломий партияни қуролсизлантиришда кучи етмаётганининг сабаби деб, сулҳ келишувининг пухта ва мустаҳкам эмаслигида деб айтишмоқда. Негаки, мазкур битимда ушбу партия кучларининг қуролларига оид масала аниқ равшан қилиб белгиланмаган. Афғонистон сенати аъзоси ва сиёсий эксперт Раҳматулло Ачказий бу ҳақда шундай айтдики, агар исломий партия ҳақиқий тинчликни истаса унда, ўзидаги барча қурол-аслаҳаларни давлатга топшириши керак. Шунингдек, ўтган йилда Афғонистонда Толибон ва ИШИД террорчилик гуруҳининг қирғин келтирувчи ҳаракатлари ва фаолиятларининг янада кучайиш ортидан, ушбу мамлакатда нотинчликлар кўлами олдингидан кўра янада кенгайди ва шиддатли тус олди. Бундай вазият эса, Афғонистон миллий бирлик давлатининг хавфсизлик соҳасига қаратган фаолиятига нисбатан кескин танқидлар авж олди. Негаки, Афғонистон шарқида ИШИД террорчилик гуруҳи ўз мавқеъини янада мустаҳкамлади ва ўзининг таъсирини кенгайтирди ҳамда айрим шаҳарларга қарата жумладан мамлакат пойтахти Кобулга ҳам ҳужумларни уюштирди. Афғонистон мудофаа вазирлиги матбуот котиби Давлат Вазирий ахборот анжуманидаги чиқишида террорчи гуруҳларнинг жумладан ИШИД террорчилик гуруҳининг ҳужумлари ўтган йилга солиштирганда 13 фоизга ортганини кўрсатмоқда деб хабар берди. Ўтган йилда ИШИД террорчилик гуруҳи Афғонистон пойтахти Кобул шаҳрида Олий Суд маҳкамасига ва Довудхон ҳарбий госпиталига қарата ҳужум қилди ва Қасринавин меҳмонхонаси қаршисида террорчилик ҳаракатларини амалга оширди. Ушбу террорчилик ҳаракатлари шуни кўрсатдики, ушбу гуруҳ Кобул шаҳрининг хавфсизлигини ўз таъсирига олишни кўзламоқда ва Афғонистон давлатига зарар етказиш учун ўзининг ҳаракатларини хавфсизликни издан чиқаришга ва тинчликка барҳам беришга қаратмоқда. ИШИД террорчилик гуруҳининг ёнида Афғонистон давлатига мухолифатда бўлган энг йирик қуролли гуруҳ ҳисобланадиган Толибон гуруҳи, ўтган бир йил мобайнида хусусан баҳор фаслининг бошланиши биланоқ Афғонистоннинг турли минтақаларида ўзларининг кенг қамровли ҳужумларини янада кучайтиришди. Натижада эса, Афғонистондаги бир қанча қишлоқ ва шаҳарлар Толибон гуруҳининг тасарруфига кирди. Шундан кейин мамлакат аҳолисининг хавотирлари янада ошди.
Шунингдек, яқинда Тошкентда Хавфсизлик масалалари бўйича Ўзбекистон-Афғонистон қўшма комиссиясининг илк йиғилиши бўлиб ўтди. Афғонистон Президентининг миллий хавфсизлик масалалари бўйича Катта маслаҳатчиси Муҳаммад Ҳаниф Атмар бошчилигидаги делегация Тошкент шаҳрига амалий ташриф билан борди. Ўзбекистон Республикаси ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов Тошкент шаҳрига амалий ташриф билан келган Афғонистон Президентининг миллий хавфсизлик масалалари бўйича катта маслаҳатчисини қабул қилди. Учрашувда Ўзбекистон-Афғонистон кун тартибининг қатор масалалари, баъзи халқаро ва минтақа муаммолари муҳокама қилинди. Музокараларда асосий эътибор турли шаклларда юқори даражадаги икки томонлама учрашувлар доирасида эришилган келишувларни амалга ошириш жараёнига қаратилди. Томонларни қизиқтирган барча йўналишларда давлатлараро ҳамкорлик илдам ривожланаётганлиги мамнуният билан қайд этилди. Суҳбатда алоҳида эътибор Тошкент шаҳрида бўлиб ўтадиган «Тинчлик жараёни, хавфсизлик соҳасида ҳамкорлик ва минтақавий шерикчилик» номли Афғонистон бўйича халқаро конференцияга тайёргарлик кўришга қаратилди. Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев ва Афғонистон Президенти Муҳаммад Ашраф Ғани 2017 йил декабр ойида Хавфсизлик масалалари бўйича Ўзбекистон-Афғонистон қўшма комиссиясини тузиш ҳақида келишиб олишган эди. Комиссия таркибига Ўзбекистон ва Афғонистон хавфсизлик кенгашлари аппаратлари, ҳуқуқ-тартибот идоралари вакиллари кирган. Йиғилиш давомида томонлар Ўзбекистон ва Афғонистон ўртасида террорчилик ва экстремизмга қарши курашдаги ҳамкорликнинг жорий ҳолати ва истиқболлари, қурол савдоси ва гиёҳванд моддалар ноқонуний айланмаси, жиноий даромадларни легаллаштириш ва трансчегаравий уюшган жиноятчиликнинг бошқа турларига қарши курашиш масалаларини кўриб чиқишган.
Муҳтарам тингловчилар, " Таҳлилий эшиттиришга" ажратилган вақт ўз ниҳоясига етди. Дастурларимиз давом этади. Мен эса сизлар билан хайрлашаман.
Яна радио тўлқинларида учрашгунча хайр, меҳрибон ва раҳимли аллоҳ паноҳида қолинг.