Америкалик дипломатлар Москвадаги элчихона биносини тарк этди
апрел 05, 2018 11:24 Asia/Tashkent
АҚШнинг Москвадаги элчихонаси ходимлари дипломатик миссия биносини тарк этишди. Бу ҳақда RT хабар бермоқда
Хабарда айтилишича, 5 апрель соат тахминан 04.00ларда элчихона ҳудудига микроавтобуслар, енгил машиналар, шунингдек, йўловчи автобуслари киритила бошланган. Соат 06.28да транспорт воситалари колоннаси Америка дипломатик миссияси ҳудудини тарк этди.
Эслатиб ўтамиз, 26 март куни АҚШ россиялик 60 дипломатни чиқариб юбориши ҳақида маълум қилди. Франция, Германия ва ЕИнинг қатор давлатлари ҳам худди шундай чоралар ҳақида хабар берди.
Россия бунга жавоб чоралари қўллаб, жумладан америкалик 60 дипломатни чиқариб юборди. Улар мамлакатни 5 апрелга қадар тарк этиши керак эди.
Ёрлиқ