Путин Ғарб давлатларининг Сурияга қарши айбловларини рад этди
(last modified Tue, 10 Apr 2018 14:06:57 GMT )
апрел 10, 2018 19:06 Asia/Tashkent
  • Путин
    Путин

Россия президенти Германия канслери билан телефон орқали суҳбатида Ғарб давлатларини Дамашқ давлати кимиёвий қуролдан фойдаланган деган иддароларда асос йўқлигини эълон қилди.

ИРНА тарқатган хабарига кўра, кеча Россия президенти Владимир Путин  Германия канслери Ангела Меркель билан телефон орқали суҳбатида  Сурия масаласини муҳокама этиб,  Сурия давлатига қааши ҳар қандай айбловлар хусусан  Дамашқ давлати Дума минтақасида кимиёвий қуролдан фойдаланган деган иддаоларни кескин қоралади.

Путин шунингдек  БМТ Хавфсизлик кенгашининг 2401 резолюцияси асосида Суриядаги муҳтож  инсонларга инсонпарварлик ёрдамлар кўрсатиш учун халқаро ҳамжамитятнинг саъй -ҳаракатларини таъкидлади.

Айтиш керакки шанба оқшоми террорчи гуруҳлар Дамашқ яқинидаги Дума минтақасини кимиёвий қуроллар билан нишонга олгади. Бу ваҳшиёна ҳужум оқибатида  75 нафар қурбон бўлиб, ўнлаб инсонлар жароҳат олди.