Россия транспорт самолётларини НАТОга ижарага беришни тўхтатади
(last modified Thu, 19 Apr 2018 11:49:14 GMT )
апрел 19, 2018 16:49 Asia/Tashkent
  • Россия транспорт самолётлари
    Россия транспорт самолётлари

НАТО ва Москва ўртасидаги кескинликлар ортидан Россия давлати жорий йил охирларидан бошлаб, транспорт самолётларини НАТОга ижарага беришни тўхтатишини эълон қилди.

Франция ахборот агентлигининг хабар қилишича,  дунёда энг катта транспорт самолётларни ишлаб чиқарувчи  компания бўлган Россиянинг Волга-Днепр авиакомпанияси  кеча  чиқарган баёнотида   НАТОга ўз самолётларини ижарага беришни тўхтатишдан асли мақсадини  савдо- иқтисодий  авиация тармоғида фаолроқ қатнашиш ҳамда  бу соҳа бозорларида ўз маҳсулотларини кўпроқ чиқариш қарорига келгани деб маълум қилди.

 Мазкур қарор ҳам  Россиядаги ушбу компанияни  "Антонов" русумли транспорт самолётларини НАТОга аъзо бўлган 10 мамлакатга ижарага бермаслиги маъносини англатди.

 Россия компанияси ўз маҳсулотлари яъни транспорт самолётларини НАТОга ижарага беришни тўхтатиши айниқса Франция учун кўп муаммоларни келтириб чиқаради, чунки  Париж давлати  "Эйрбос" ширкати янги транспорт  самолётларини чиқаришда муаммоларга дучор бўлгани сабаб, ўз чегараларидан ташқари хусусан Африка шимол минтақаси учун "Антонов" транспорт самолётидан фойдаланади.

Ёрлиқ