Москва давлати биринчи бўлиб қўллаган санкцияларини бекор этмайди
Россия бош вазири дедики, Россияга қарши босимлар мавжуд бўлишига қадар Москва давлати ҳам санкция жорий этган томонларга қўллаган босимларни биртомонлама равишда бекор этмоқчи эмас.
ТАСС ахборот агентлигининг хабар қилишича, Россия бош вазири Дмитрий Медведев Россия телеканалига берган интервьюсида Россияга қарши қўлланилган санкцияларга жавобан Москва томонидан жорий этилган санкциялар биртомонлма равишда бекор этилиши мумкин ми деган саволга , шубҳасиз Москва ҳам қўллаган санцкияларидан биринчи бўлиб воз кечмайди деб таъкидлади.
Медведев шунингдек айрим мамлакатлар Москва давлати қўллаган санкцияларини бекор этганида биз ҳам Россияга қарши босимлари ва санкцияларимизни бекор этамиз деган ҳолда ҳам Москва биринчи бўлиб санкцияларидан воз кечмайди деб айтди.
Украинада келиб чиққан кескинликлар ва бўҳронлардан кейин Ғарб давлатлари Россияга нисбатан эмбарго жорий этдилар.
Ғарб давлатларининг ушбу ҳатти-ҳаракатлари ортидан Москва давлати ҳам 2014 чи йилнинг августидан бошлаб, уларга нисбатан санкциялар қўллади.