Халқаро амнистия ташкилоти Европа давлатларини огоҳлантирди
Халқаро амнистия ташкилоти Европадаги айрим давлатларни АҚШ учувчисиз учоқларининг ҳужумларига шерик бўлишлари тўғрисида огоҳлантирди.
Халқаро амнистия ташкилоти чиқарган баёнотида АҚШнинг учувчисиз учоқларининг ҳужумлари дастурини қўллаб қувватлаётган ва қатнашаётган Европадаги айрим давлатларни ушбу ҳужумлардан келиб чиққан оммавий қирғинлар жавобгар ҳисобланишади деб эълон қилди.
Мазкур ташкилот АҚШ давлатини учувчисиз учоқларидан фойдаланиб терроризмга қарши кураш баҳонаси билан дунёнинг турли минтақаларида инсонларни оммавий қирғин этишига эътибор бериб бу ҳужумларда қатнашаётган мамлакатларни айбдор деб топган.
Халқаро амнистия ташкилоти шунингдек АҚШ давлатини учувчисиз учоқларидан фойдаланиб дунёнинг турли минтақаларида инсонларни ўлдиришидан хавотирланиш билдириб, АҚШнинг ушбу ҳужумлари ва ҳатти ҳаракатларини бутунлай ноқонунийдир деб эълон қилган.
Халқаро амнистия ташкилоти шунингдек, яширинча уюштирилаётган бундай ҳужумларда кўп бегуноҳ инсонларни қурбон бўлгани сабаб, ушбу ҳужумларни уруш жиноятлари ва ноқонуний равишда инсонларни ўлдиришдир деб хулоса қилган.
АҚШ давлатининг учувчисиз учоқларини ҳужумлари илк марта Жорж даблю Буш президентлиги давлатининг иш дастурида жой олди, аммо Барак Абама президентилиги даврасида кенг -қамровли даражада ошиб борди.
Дональд Трамп давлатида эса учувчисиз учоқларидан фойдаланиш янада авж олган.
АҚШнинг MintPress News веб-сайтига кўра, Трамп давлати даврасида дунёнинг турли минтақалари хусусан Сурия, Афғонистон, Ливия ва Яман мамлакатларида тинч аҳолига қарши бу мамлакат учувчисиз учоқларининг ҳужумлари 80 маротаба кўпайган.
Барак Абама ҳам учувчисиз учоқларидан фойдаланишни ҳимоя этиб, бундай ҳужумларни қонуний, таъсирчан ва зарурий деб атаганди.
Халқаро амнистия ташкилоти тарқатган ҳисоботида Европадаги 4 мамлакатни АҚШ давлатининг ушбу дастурларинингн асли ҳомийлари деб эълон қилган.
Бу ҳисоботга кўра, Германия, Голландия, Британия ва Италия АҚШнинг турли минтақаталарни учувчисиз учоқлари билан нишонга олишини ҳимоя этгандилар.
Ҳисоботда келтирилишча, айни ушбу давлатлар лозим маълумотлар, бу дастурларни амалга оширишда муҳим тажҳизотларни етказиб бериш, ҳужумларни ижро этилиши учун халқаро миқёсида алоқа- коммуникция масалаларда АҚШга ёрдам беришмоқда.
Бу жиноятларни фош бўлиши билан нафақат АҚШ давлати балки ушбу давлаттлар ҳам АҚШ ҳужумлари ва жиноятларида шерик ҳисобланишади.
Шу сабабдан халқаро амнистия ташкилоти Британия, Германия , Голландия ва талия давлатлари АҚШ давлатига ёрдам етказишгани туфвайли Халқаро қонунлар асосида жавобгар ҳисобланишади деб эълон қилди.
АҚШ учувчисиз учоқларининг ваҳшиёна ҳужумларидан келиб чиққан хавотирланишларга эътибор бериб, АҚШ давлатига ҳар қандай маълумот етказиш ва ё бошқа кўмаклар, бу мамлакталарни Вашингтоннинг учувчисиз учоқларини ноқонуний ҳужумларда шерик бўлгани ва ва уларнинг ҳатти-ҳаракатини халқаро қонун-қоидаларига зид эканлиги маъносини англатади.
Ron Paul Institute for Peace and Prosperity институти ҳам АҚШ давлатини дунёнинг турли минтақаларини учувчисиз учоқлари билан нишонга олиши, тинч аҳолини қурбон бўлиши, терроризмни кенгайиб бориши ва АҚШга нисбатан дунё халқларининг нафратларини кўпайтиргану холос деб хулоса чиқармоқда.
БМТ ҳам 2013 чи йилда тарқатган ҳисоботида АҚШ давлатини учувчисиз учоқларидан фойдаланиб фақат тинч аҳолини нишонга олиши тўғрисида огоҳлантирганди.
Мазкур ҳисоботда ҳам АҚШнинг бундай ҳужумлари Халқаро хавфсизликига таҳдид солаётгани, терроризмни кенгайиши ва мамлакатлар орасида қурол- яроқ рақобатларини ошишига замин яратиши эълон этилганди.
Инсон ҳуқуқлари ташкилотлари ҳам бир неча маротаба, АҚШ давлати томонидан учувчисиз учоқларидан фойдаланиб бегуноҳ инсонларни ўлдирилиши кескин қоралаб, бундай ҳужумларни тўхтатилишини сўрагандилар.
Шу ҳол билан бирга АҚШ давлати инсон ҳуқуқларининг ҳомийси эканлигини иддао қилиши билан бир пайтда, бегуноҳ инсонларни оммавий қирғин этишни давом эттирмоқда.