Хитой ташқи ишалар вазири Шимолий Кореяга сафар қилди
Хитой ташқи ишлар вазири Ван И Шимолий Кореяга ташриф билан борди. Бу ҳақда Япониянинг Киёдо ахборот агентлиги Хитой вазирлигига асосан хабар қилмоқда.
Давлат маслаҳатчиси Ван И шимолий кореялик ташқи ишлар вазири Ли Ён Хонинг таклифига кўра Шимолий Кореяга ташриф билан борди, - дейилади хабарда.
Хитой ташқи ишлар вазирининг ушбу сафари Шимолий Корея ва Қўшма Штатлар ўртасидаги саммит арафасида юз бермоқда.
Шунингдек, ушбу сафар давомида Шимолий Корея етакчиси Ким Чен Иннинг таклифига биноан Хитой етакчиси Си Цзиньпиннинг Шимолий Кореяга амалга оширадиган келгуси сафарини ҳам ўрганиб чиқиш кун тартибида турибди.
Ким Чен Ин ядровий қуролдан воз кечишини маълум қилган эди. Шимолий Корея етакчиси Ким Чен Ин Жанубий кореялик ҳамкасби Мун Чжэ Ин билан учрашувида АҚШ билан уруш расман якунланса, унда ядровий қуролга эга бўлишга ҳожат бўлмаслигини айтган.