Ким Чен Ин Хитойда Си Цзиньпин билан учрашди
(last modified Wed, 09 May 2018 13:13:40 GMT )
май 09, 2018 18:13 Asia/Tashkent
  • Ким Чен Ин Хитойда Си Цзиньпин билан учрашди
    Ким Чен Ин Хитойда Си Цзиньпин билан учрашди

Шимолий Корея етакчиси Ким Чен Ин Хитойга ташриф буюриб, у ерда Хитой Халқ Республикаси раиси Си Цзиньпин билан учрашди. Бу ҳақда «Синьхуа» агентлиги хабар бермоқда.

Таъкидланишича, етакчилар учрашуви Хитойнинг Далянь шаҳрида бўлиб ўтган, бу ерда улар музокаралар ўтказган ва ҳозирги муаммолар бўйича фикр алмашган.

Ким Чен Иннинг сўзларига кўра, у Корея ярим оролидаги вазиятга сиёсий ечим топишда ўзгаришлар бўлишига умид қилмоқда. Унинг таъкидлашича, агарда бошқалар душманлик кайфиятидаги сиёсатдан воз кечса, Шимолий Кореяда ядро қуролига эгалик қилиш эҳтиёжи бўлмайди. Ким Чен Ин Шимолий Корея ва АҚШ ўртасида мулоқотга эришишда ёрдам берадиган ишончга ҳам умид қилган.

Си Цзиньпин Шимолий Кореянинг ҳозирги сиёсатини қўллаб-қувватлаши ҳақида айтиб, учрашув давлатлар ўртасидаги икки томонлама муносабатларни ривожлантиришга туртки беришини билдирган.

Ёрлиқ