Истанбулда Ислом ҳамкорлик ташкилоти раҳбарларининг фавқулодда йиғилиши ўтказилади
Эртага жума куни Туркиянинг Истамбул шаҳрида Ислом ҳамкорлик ташкилотига аъзо мамлакатлар раҳбарларининг фавқулодда йиғилиши бўлиб ўтади.
Эрон телерадиокомпаниясининг хабар қилишича, АҚШ элчихонасини Тел -Авив шаҳридан Қуддуси шарифга кўчирилгани билан минглаб фаластинликларнинг кенг- қамровли кўча-намойишлари ортидан босқинчи сионистик режими армияси томонидан ўнлаб фаластинликларни шаҳид этилгани Ислом ҳамкорлик ташкилотини фавқулодда йиғилшиш ўтказиш қароига келишига сбаб бўлган.
Ислом ҳамкорлик ташкилотининг шу босқичдаги раиси сифатида Туркия президенти Ражаб Тойиб Эрдуған аъзо мамлакатлар етакчиларини бу йиғилишга даъват этар экан, жума куни Истамбулдан бутун жаҳон аҳлига Ислом ҳамкорлик ташкилоти томонидан махсус мурожжат эълон этилади деб таъкидлади.
Ишғол этилган Фаластин вазиятини кўриб чиқиш мақсадида ўтказиладиган ушбу йиғилишда Эрон президенти Ҳасан Руҳоний ва ТИВ раҳбари Муҳаммаджавод Зариф ҳам иштирок этадилар.
Бугун пайшанба куни Истамбулда Ислом ҳамкорлик ташкилотидаги экспертлар йиғилиши иш бошлаганди.