Москва ва Сеул Корея ярим оролида атом қуролсизланишини таъкидлашди
Путин ва Жанубий Корея президенти Мун Чже Ин Корея ярим оролининг ядровий масаласини ҳал этиш учун саъй-ҳаракатлар давом эттирилишини таъкидлашди
Россия президенти Валадимир Путин ва Жанубий Корея президенти Мун Чже Ин Корея ярим оролининг ядровий масаласини ҳал этиш учун саъй-ҳаракатлар давом эттирилишини таъкидлашди.
Путин ва Мун Чже Ин жума куни Москвада учрашган чоғларида Корея ярим оролида ядровий масалани ҳал этиш ва ушбу минтақанинг хавфсизлигини таъминлаш ҳамда барқарорликни ўрнатиш ҳақидаги мавзулар юзасида фикр алмашдилар.
Жанубий Корея президенти мазкур учрашувда Путин билан Корея оролида атом қуролсизланиш йўлида муштарак мақсадлар мавжудлигига ишора қилиб шундай таъкидладики, Сеул Россия давлати билан мустаҳкам ва барқарор ҳамкорликларни давом эттиради.