Ҳомид Карзай Американинг Афғонистон халқининг қирғин қилишдаги ролини таъкидлади
Унга кўра, 17 йил давомида Афғонистон халқининг ўлдирилишида муҳим рол ўйнаган Америка ва Англия ушбу юртда ҳеч қачон тинчлик ва сулҳни ўрната олмайди.
Афғонистоннинг олдинги президенти Америка бошчилигидаги хорижлик ҳарбийларни Афғонистон халқининг қирғин қилиниши ва жангларнинг асосий омили деб атади.
Тасним агентлиги тарқатган хабарга кўра, Ҳомид Карзай Афғонистонда хавфсизлик вазиятининг ваҳимали тус олишидан хавотир билдириб шундай айтдики, ушбу мамлакатдаги урушлар хорижлик кучлар томонидан амалга ошмоқда. Бунинг ортидан эса, Афғонистон халқи ушбу урушларнинг асосий қурбонига айланди.
Унга кўра, 17 йил давомида Афғонистон халқининг ўлдирилишида муҳим рол ўйнаган Америка ва Англия ушбу юртда ҳеч қачон тинчлик ва сулҳни ўрната олмайди.
Шунингдек, Афғонистон президентининг миллий хавфсизлик бўйича маслаҳатчиси Ҳаниф Атмар ҳам шундай айтдики, Афғонистондаги жанглар хориж мамлакатлари томонидан уюштирилади ва кенгайтирилмоқда.