АҚШ ташқи ишлар вазири кутилмаганда Кобулга борди
Афғонистон оммавий ахборот воситалари АҚШ ташқи ишлар вазирининг Афғонистон пойтахти Кобулга кутилмаганда келганлиги ҳақида хабар қилишди.
Ирна агентлиги тарқатган хабарга кўра, Афғонистон ахборот воситаларининг маълум қилишича, Америка ташқи ишлар вазири Майк Помпео бугун душанба куни Кобулга етиб келган.
Афғонистон оммавий ахборот воситаларининг хабарларига асосан, Помпео бугун Афғонистон президенти Ашраф Ғани билан учрашиб суҳбат ўтказиши кутилмоқда.
Америкалик расмийлар одатда Афғонистонга олдиндан хабар қилмасдан келишади. Ушбу мамлакатда ҳарбий базалар ва мустақил аэропортларга эгалиги боис, кўп пайтларда огоҳлантирмасдан Кобулга сафар қилишади.
Американинг янги ташқи ишлар вазири ҳам ўзининг Афғонистонга уюштирган биринчи сафарида, олдинги расмийларнинг одатларига риоя қилди.
Айни пайтда, Афғонистонда 19 минг нафар хорижлик ҳарбийлар жойлашган бўлиб, уларнинг 16 минг нафари АҚШ ҳарбийлари ҳисобланади.
АҚШ 2001 йилда наркотик моддаларга ва терроризмга қарши кураш олиб бориш баҳонасида Афғонистонда ҳарбий ҳаракатларни бошлади. Ушбу ҳарбий ҳаракатлар натижасида гиёҳванд моддалар ишлаб чиқариш кўлами янада кенгайди ва террорчилик гуруҳлари ҳам кўпайди. Тинчлик ўрнатилиши ўрнига нотинчликлар авж олди ва шиддатли тус олди.