Германия ташқи ишлар вазири ядровий келишувни қатъий ҳимоя қилди
(last modified Wed, 08 Aug 2018 12:59:47 GMT )
август 08, 2018 17:59 Asia/Tashkent
  • Германия ташқи ишлар вазири ядровий келишувни қатъий ҳимоя қилди
    Германия ташқи ишлар вазири ядровий келишувни қатъий ҳимоя қилди

Берлин ядровий келишувнинг бардавом бўлиши учун курашади. Негаки, Германия ушбу келишувни ўз манфаатларига мос деб билади ва минтақа хавфсизлигини таъминлаш учун керакли бўлган халқаро битим сифатида қарайди 

Германия ташқи ишлар вазири Эрон ядровий келишуви доирасидаги "Қўшма ҳаракатлар комплекс дастури"нинг сақлаб қолинишини таъкидлади. 

Германия ташқи ишлар вазири Ҳайко Маас Германиянинг Пассауер Ное Пресс рўзномаси билан қилган суҳбатида шундай айтдики, Германия ядровий келишувнинг бардавом бўлиши учун курашади.

Негаки, Берлин ушбу келишувни ўз манфаатларига мос деб билади ва минтақа хавфсизлигини таъминлаш учун керакли бўлган халқаро битим сифатида қарайди. 

Германия ташқи ишлар вазири АҚШнинг Эронга қарши бир томонлама кўраётган чораларининг оқибатларидан хавотирланиш билдирди ва минтақада тартибсизликлар ҳамда тўқнашувлар келиб чиқиши эҳтимоли борлигини айтиб шундай қўшимча қилиб ўтдики, Германия илгаригидек ядровий келишувни бекор қилинишини хато ва нотўғри деб ҳисоблайди. 

Унинг таъкидлашича, Эрон деярли Европанинг яқинида жойлашган бўлиб, шу нуқтаи назар билан Эроннинг хавфсизлиги ва барқарорлиги Европа иттифоқи учун ўта муҳим аҳамият касб этади.   

Ёрлиқ