Путин 15 нафар генерални лавозимидан бўшатди
https://parstoday.ir/uz/news/world-i37333-Путин_15_нафар_генерални_лавозимидан_бўшатди
Россия президенти Владимир Путин ички ишлар вазирлиги , фавқулодда вазиятлар вазирлиги, жазони ижро этиш федерал хизмати ва тергов қўмитасида ишловчи 15 генерални ўз лавозимидан бўшатди. 
(last modified 2018-08-29T08:00:51+00:00 )
август 29, 2018 13:00 Asia/Tashkent
  • Путин 15 нафар генерални лавозимидан бўшатди
    Путин 15 нафар генерални лавозимидан бўшатди

Россия президенти Владимир Путин ички ишлар вазирлиги , фавқулодда вазиятлар вазирлиги, жазони ижро этиш федерал хизмати ва тергов қўмитасида ишловчи 15 генерални ўз лавозимидан бўшатди. 

Тегишли фармон ҳуқуқий ахборот расмий интернет порталида чоп этилди. Лавозимидан бўшатилган генераллар орасида Томск вилояти фавқулодда вазиятлар бош бошқармаси бошлиғи, Саратов вилояти ички ишлар бош бошқармаси бошлиғи ўринбосари , Ульянов вилояти ички ишлар бошқармаси бошлиғи, жазони ижро этиш федерал хизматининг Коми бўйича бошқармаси бошлиғи , тергов қўмитасининг Жанубий ҳарбий округ бўйича ҳарбий тергов бошқармаси бошлиғининг биринчи ўринбосари бор.

Бундан ташқари, Мурманск вилояти, Сахалин вилояти фавқулодда вазиятлар бош бошқармалари бошлиқлари, тергов қўмитасининг Кемерово вилояти бўйича тергов бошқармаси бошлиғи, Кемерово вилояти ички ишлар бош бошқармаси бошлиғи ўринбосари  ва жазони ижро этиш федерал хизматининг Омск вилояти бўйича бошқармаси бошлиғи ҳам ўз лавозимидан бўшатилган.

Шунингдек, Брянск вилояти ички ишлар бошқармаси бошлиғи , ИИВнинг ахборот технологиялари, алоқа ва ахборотни ҳимоялаш департаменти бошлиғи, Келишув-ҳуқуқий департаменти бошлиғи ўринбосари, жазони ижро этиш федерал хизматининг Волгоград вилояти бўйича бошқармаси бошлиғи, Нижегородск вилояти ишчки ишлар бош бошқармаси бошлиғи ўринбосари ҳамда фавқулодда вазиятлар вазири ўринбосари ўз лавозимидан озод этилган.