Халқаро суднинг ҳукми билан АҚШ яккаланиб қолди
Бирлашган миллатлар ташкилотининг ҳуқуқий органи бўлмиш Халқаро Суд энг катта халқаро муассаса сифатида, АҚШни Эрон билан эришилган ядровий келишувдан бир томонлама чиқиб кетиши ортидан санкцияларни қайта тиклашини тақиқлаб қўйди.
Халқаро Суд Бирлашган миллатлар ташкилотининг ҳуқуқий органи сифатида энг катта халқаро ташкилот бўлиб, АҚШни Эрон билан эришилган ядровий келишувдан бир томонлама чиқиб кетиши ортидан санкцияларни қайта тиклашини тақиқлаб қўйди.
Халқаро Суд раиси Абдулқавий Аҳмад Юсуф овоз бериш пайтидаги нутқида шундай айтдики, ушбу халқаро суд маҳкамаси Вашингтонни жорий йилнинг 8-май кунида Эрон ядровий келишуви доирасидаги "Қўшма ҳаракатлар комплекс дастури"дан бир томонлама чиқиб кетишини эълон қилиши ортидан, Эронга қарши дори-дармон, озиқ-овқат, қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ва авиация тармоғидаги санкцияларнинг қайта тикланиши бўйича қабул қилган қарорини бекор қилиши бўйича ҳукм чиқарди.
Ушбу ҳукмда Эрон ва АҚШ ўртасида имзоланган битимга ишора қилинган ва икки тараф ҳам тижорат ва ҳуқуқий манфаатлар ҳамда консулликдаги юридик шахсларнинг манфаатлари зарар кўрмаслиги бўйича мажбуриятларни зиммасига олган.
Америка қўшма штатларининг Эрон ядровий келишувидан бир томонлама чиқиб кетиши ва АҚШ президенти Доналд Трампнинг Эронга қарши ядровий санкцияларни қайта жорий этиши ортидан, Эрон ислом жумҳурияти Америкага қарши икки давлат ўртасида имзоланган дўстлик шартномасининг бузилаётгани бўйича Халқаро судга шикоят тақдим этди.
Халқаро суд ҳам вақтинчалик қарор қабул қилиб АҚШдан дўстлик битимини бузиш ҳаракатларини тўхтатишини сўради. Ушбу ҳукм Эрон учун ҳуқуқий ғалаба ҳисобланади ва АҚШнинг ядровий келишувдан чиқиб кетиш мавзуси ушбу мамлакатнинг жаҳон ҳамжамиятида яккаланиб қолганлигини яққол намоён этади.
Халқаро Суд Эроннинг АҚШ устидан тақдим этган шикоятини кўриб чиқиш бўйича ўз ваколатини тасдиқлаш билан бирга, мазкур суднинг якуний қарори қабул қилингунига қадар Вашингтонни Эронга қарши жорий этган инсонпарварлик чекловларини ва авиация соҳасидаги тақиқларни олиб ташлаш учун масъул этиб қўйди.
БМТ Халқаро Суди чоршанба куни Эрон томонидан АҚШ билан дўстлик шартномасига боғлиқ сўровини кўриб чиқиш мақсадида вақтинчалик қарор қабул қилиш учун йиғилиш ўтказди.
БМТ Халқаро суд раиси Абдулқавий Аҳмад Юсуф Эрон ядровий келишувини ўрганиб чиқиш ва АҚШ президенти Доналд Трамп кўрсатмасига биноан, Американинг ушбу келишувдан бир ёқлама чиқиб кетишини кўриб чиқиш ва АҚШ томонидан Эронга қарши бир томонлама санкцияларни жорий этилиши ҳақида шундай айтдики,
Эрон ва АҚШ ўртасида 1955 йилда эришилган дўстлик битимига мувофиқ икки мамлакат ўртасидаги ихтилоф юзага чиққан бўлса ва ушбу низо ва зиддият дипломатик йўллар билан ҳал этилмаса, томонлар Халқаро Суд орқали ҳал этилишини сўраб мурожаат қилиш мумкин бўлади.
Ядровий келишув мавзусида ҳам ҳар иккала шартларга ишора қилиб ўтилган. Шунинг учун Халқаро суд маҳкамаси ушбу ишни кўриб чиқиш ваколатига эгадир.
Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Халқаро суди АҚШдан Эронга қарши жорий этилган баъзи санкцияларни олиб ташлашни талаб қилди.
Қайд этилишича, АҚШ Эронга қарши инсонпарварлик ёрдами ва фуқаролик авиацияси хавфсизлиги билан боғлиқ маҳсулот ҳамда хизматларнинг импортига таъсир қиладиган санкцияларни олиб ташлаши лозим.
Президент Дональд Трамп Теҳрон билан ядровий битимдан чиққач, АҚШ санкцияларни қайта тиклашга киришди. Эрон август ойи охирида БМТ судида Америка Қўшма Штатлар санкциялари туфайли суд жараёнини бошлади.